Махсус операция: 16 октябрнинг асосий воқеалари
22:07 16.10.2023 (янгиланди: 10:59 17.10.2023)
© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишСтрельба агитационными снарядами по позициям ВСУ на Северском направлении
© Sputnik / Станислав Красильников
/ Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси, белгиланган мақсадлар йўналишида муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг 16 октябрь ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳининг Синковка, Ивановка, Новоегоровка ва Макеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина қуролли кучларининг 68-егерь, 32, 44 ва 115-механизациялашган бригадаларининг ўнта ҳужумни қайтарди. Душман 85 тагача ҳарбий хизматчини, иккита танкни, иккита зирҳли жанговар машинасини, Д-20 гаубицаси, шунингдек, иккита 2С1 "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламасини йўқотди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" гуруҳи қўшинлари УҚКнинг 67-механизациялашган бригада ва 12-махсус "Азов" (Россияда тақиқланган) бригадасининг иккита ҳужумини қайтарди. Шунингдек, Торское, Серебрянка ва Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг шахсий таркиби ва техникасига зарба берилди. Душман йўқотишлари 65 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, битта юк машинаси ва иккита Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи бўлинмалари Клешееэвка, Андреевка ва Мариинка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг ўнта ҳужумини қайтарди.
Россия авиацияси УҚКнинг Белогоровка, Курдюмовка, Белая Гора ва Георгиевка аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган 10-тоғ ҳужум, 53, 93 ва 110-механизациялашган бригадаларининг шахсий таркиби ва техникасинига зарба берди. Душманнинг 460 нафаргача аскари ҳалок бўлди ва яраланди. Учта танки, иккита зирҳли жанговар машинаси ва 12 та бошқа техникасини йўқотди.
Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита Д-20 ва "Акация" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, ДХРнинг Славянск шаҳри ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг 54-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари бўлинмалари Украина Қуролли Кучларининг 58, 72-механизациялашган бригадалари, 128-ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва техникасига зарба берди. Душманнинг йўқотишлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита машина, "Гиацинт-Б" ва "Мста-Б" гаубицаларини ташкил этди.
Запорожье вилоятидаги Зелений Гай ва Алексеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди, Вербовое қишлоғи ҳудудида душман ҳужуми қайтарилди. Малая Токмачка ва Новоданиловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди. Душман йўқотишлари 55 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва иккита юк машинасини ташкил этди.
Артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида масофадан берилган зарба натижсида Украина Қуролли кучлари 65 тагача ҳарбий хизматчи, 12 та машина, Д-30 гаубицаси ва электрон кураш радар станциясини йўқотди. Херсон шаҳри ва Николское қишлоғи ҳудудида иккита ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди. Бундан ташқари, "Корабелка" оролида Украина диверсион гуруҳи фаолияти бостирилди.
Россия авиацияси УҚКнинг 119 та ҳудудда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди. ДХРнинг Сергенвка аҳоли пункти ҳудудида ҳаво нишонини аниқлаш ва кузатувчи П-18 радар станциясига зарба берилди.
Хмелницкий вилоятидаги Староконстантинов аэродромида ракета ва артиллерия қуроллари омборлари ва авиация ёқилғиси омборлари зарба берди. Бундан ташқари, Полтава вилоятидаги Миргород аэродромида алоқа пункти вайрон қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Архангелск, Дмитровка ва Звонецкий туманларида Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита Миг-29 қирувчиси ва битта Су-25 ҳужумчи самолётини уриб туширди. Иккита АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS кўп ракетали тизими ракеталари тутиб олинди. Шунингдек, Берестовое, Белогоровка, Василевка, Еленовка, Каменское, Мирное, Алёшки ва Кринкида 31 та учувчисиз аппарат йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина жами: 491 та самолёт, 250 та вертолёт, 7919 та учувчисиз учиш аппарати, 441 та зенит-ракета мажмуаси, 12 673 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1163 та кўп ракетали тизим жанговар техникасини, 6788 та дала артиллерия тизимлари ва миномётлар, шунингдек, 14 356 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.