https://sputniknews.uz/20231013/ozbekiston-toqimachilik-eksport-5-mlrd-dollar-39931039.html
Ўзбекистон маҳаллий тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказмоқчи
Ўзбекистон маҳаллий тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Пойтахтда UzTextileEXPO 2023Autumn – VII Халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси бўлиб ўтади.
2023-10-13T15:15+0500
2023-10-13T15:15+0500
2023-10-14T02:54+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
кўргазма
текстиль
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0a/37750539_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_a67724b2a90c2df1a5d349fcddb7db8a.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллий тўқимачилик соҳасида экспорт кўрсаткичлари ҳажми 5 млрд долларга етказилади. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Анжуманда маълум қилинишича, Тошкентда 18-20 октябрда UzTextileEXPO 2023 – Тўқимачилик ва мода саноати VII халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу йил кўргазмада Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Хитойдан 180 дан ортиқ компания ва брендлар иштироки кутилмоқда. Шунингдек, 100 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз маҳсулотларини кўргазмада намойиш этишади.Қайд этилишича, халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмасининг Ўзбекистонга аҳамияти катта. Чунки, инвестор ва байерлар бу кўргазма орқали маҳсулотлар билан яқиндан танишиб, сифатни баҳолаш имконига эга бўлишмоқда ва ҳамкорлик учун шартномалар тузилмоқда.Тўқимачилик ҳафталиги доирасида Better Work Uzbekistan дастури семинари ҳам бўлиб ўтади. Унда Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро молия корпорацияси, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва тўқимачилик саноати корхоналари иштироки кутилмоқда.Шунингдек, ҳафта давомида тўқимачиликда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган турли тренинглар, жумладан, савдо платформалари, сертификатлаштириш ва инновациялар бўйича семинарлар, В2В учрашувлар, бизнес турлар ва янги тўқимачилик саноати корхоналарини ишга тушириш маросимлари ўтказилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0a/37750539_126:80:1155:852_1920x0_80_0_0_7e4286224434c579acafa17e9d6b137c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент uztextileexpo 2023 autumn – vii халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси ўзтўқимачиликсаноат
тошкент uztextileexpo 2023 autumn – vii халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси ўзтўқимачиликсаноат
Ўзбекистон маҳаллий тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказмоқчи
15:15 13.10.2023 (янгиланди: 02:54 14.10.2023) Пойтахтда UzTextileEXPO 2023Autumn – VII Халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллий тўқимачилик соҳасида экспорт кўрсаткичлари ҳажми 5 млрд долларга етказилади. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди
Sputnik мухбири.
Анжуманда маълум қилинишича, Тошкентда 18-20 октябрда UzTextileEXPO 2023 – Тўқимачилик ва мода саноати VII халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Бу йил кўргазмада Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Хитойдан 180 дан ортиқ компания ва брендлар иштироки кутилмоқда. Шунингдек, 100 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз маҳсулотларини кўргазмада намойиш этишади.
Қайд этилишича, халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмасининг Ўзбекистонга аҳамияти катта. Чунки, инвестор ва байерлар бу кўргазма орқали маҳсулотлар билан яқиндан танишиб, сифатни баҳолаш имконига эга бўлишмоқда ва ҳамкорлик учун шартномалар тузилмоқда.
"Сўнгги 5 йил мобайнида маҳаллий тўқимачилик соҳасида экспорт кўрсаткичлари ҳажми 3,5 млрд долларга етди. Айни дамда ушбу кўрсаткични 5 млрд долларга етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда", — деди “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси маркетинг агентлиги директори Абдували Содиқов.
Тўқимачилик ҳафталиги доирасида Better Work Uzbekistan дастури семинари ҳам бўлиб ўтади. Унда Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро молия корпорацияси, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва тўқимачилик саноати корхоналари иштироки кутилмоқда.
Шунингдек, ҳафта давомида тўқимачиликда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган турли тренинглар, жумладан, савдо платформалари, сертификатлаштириш ва инновациялар бўйича семинарлар, В2В учрашувлар, бизнес турлар ва янги тўқимачилик саноати корхоналарини ишга тушириш маросимлари ўтказилади.