https://sputniknews.uz/20231012/toshkent-markaziy-vokzali-39880452.html
Тошкент-Марказий вокзали ишини қайта тикламоқда
Тошкент-Марказий вокзали ишини қайта тикламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ 15 сентябрдан 15 октябргача Шимолий вокзалдан ҳаракатланувчи айрим поездлар вақтинча Жанубий вокзалдан қатнаши хабар қилинган эди. Бу вақт мобайнида "Тўқимачи" ҳамда "Тошкент-йўловчи" темир йўл бекатлари оралиғидаги йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган эди.
2023-10-12T13:47+0500
2023-10-12T13:47+0500
2023-10-12T13:47+0500
жамият
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37448650_0:63:3072:1791_1920x0_80_0_0_5aa3f15acdb454ed3945791800a66222.jpg
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. 16 октябрдан бошлаб Тошкент-Марказий (Шимолий) вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар бермоқда."Тошкент-Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан давом эттиришингиз мумкин", - дейилган хабарда.Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.Тошкент-Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Ховос, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрдан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 сентябрдан 15 октябргача Шимолий вокзалдан ҳаракатланувчи айрим поездлар вақтинча Жанубий вокзалдан қатнаши хабар қилинган эди. Бу вақт мобайнида "Тўқимачи" ҳамда "Тошкент-йўловчи" темир йўл бекатлари оралиғидаги йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37448650_279:0:3010:2048_1920x0_80_0_0_20d9dd1ff4208566bdb6676bd9b54622.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент-марказий вокзали
Тошкент-Марказий вокзали ишини қайта тикламоқда
Бир ой давомида Шимолий вокзалдан ҳаракатланувчи айрим поездлар вақтинча Жанубий вокзалдан қатнаётган эди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. 16 октябрдан бошлаб Тошкент-Марказий (Шимолий) вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ
хабар бермоқда. "Тошкент-Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан давом эттиришингиз мумкин", - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
Тошкент-Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Ховос, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрдан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 сентябрдан 15 октябргача Шимолий вокзалдан ҳаракатланувчи айрим поездлар вақтинча Жанубий вокзалдан қатнаши
хабар қилинган эди. Бу вақт мобайнида "Тўқимачи" ҳамда "Тошкент-йўловчи" темир йўл бекатлари оралиғидаги йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган эди.