Шимолий вокзалдан ҳаракатланувчи айрим поездлар вақтинча Жанубий вокзалдан қатнайди

© Sputnik / Актан ТемиркановСеверный Железнодорожный вокзал г. Ташкента.
Северный Железнодорожный вокзал г. Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Oбуна бўлиш
"Тўқимачи" ҳамда "Тошкент-йўловчи" темир йўл бекатлари оралиғидаги йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. 15 сентябрдан 15 октябргача Тошкентдаги марказий (Шимолий) темир йўл вокзалидан ҳаракатланадиган аксарият поездлар қатнови "Тошкент-Жанубий" вокзалидан амалга оширилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бу вақт мобайнида "Тўқимачи" ҳамда "Тошкент-йўловчи" темир йўл бекатлари оралиғидаги йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари, "Шарқ" (Тошкент — Бухоро), "Насаф" (Тошкент — Қарши), "Ўзбекистон" (Тошкент — Андижон) ҳамда халқаро йўналишлардаги Тошкент — Волгоград, Душанбе — Тошкент йўловчи поездлари "Тошкент-Жанубий" темир йўл вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.
Олмаота — Тошкент, Тошкент — Новосибирск, Тошкент — Самара йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда Тошкент — Хожикент шаҳарлараро поездлари қатнови бундан мустасно. Улар Шимолий вокзалдан қатновни давом эттираверади.
Таъкидланишича, ҳар икки вокзалдаги барча чиптахоналар узлуксиз ишлайди. Бундан ташқари, чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин. "Тошкент-Жанубий" темир йўл вокзалдаги кутиш заллари, вокзалга киришда 3 та бир босқичли назорат ўтиш пункти доимий равишда йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, бир ой мобайнида "Тошкент-Марказий" вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган ёки адашиб "Тошкент-Шимолий" вокзалига келиб қолган йўловчиларни "Тошкент-Жанубий" вокзалига олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар қатнайди.
Қўшимча қилинишича, реконструкция ишларидан сўнг мазкур ҳудуддаги темир йўлда поездлар ўтказувчанлиги янада ортади ва юк поездларининг тўхтовсиз ҳаракатланишига имконият яратилади.
Пригородный поезд железных дорог Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2023
Қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинди — сабаб
Янгиликлар лентаси
0