Темир йўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кириш мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровВокзал "Ташкент-Южный после реконструкции
Вокзал Ташкент-Южный после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Oбуна бўлиш
Фуқаролар ҳужжатсиз вокзал ҳудудига киришлари мумкин. Бироқ йўловчилар платформасига чипталари мавжуд бўлганлар ҳамда кутиб олувчилар паспорт билан киритилади.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 17 апрелдаги 159-сон қарорига мувофиқ фуқароларнинг темир йўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз киришига рухсат берилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
“Темир йўл вокзалларига ташриф буюрувчилар энди соддалаштирилган ҳолда, яъни шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз вокзал ҳудудига киришлари мумкин”, - дейилган хабарда.
Йўловчилар платформаси - перронга йўловчи поезд чипталарига эга бўлган йўловчилар ҳамда ҳаракатланиши чекланган бемор ёки кекса ёшдаги йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчи фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин.
Чипталари йўқ ҳамда унда кўрсатилган маълумотлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотларига мос келмайдиганларнинг перронга ўтишига ва йўловчи ташиш вагонларига киришига йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 20 октябрдан маҳаллий йўналишдаги поезд чипталари нархи 50 фоизга, “Афросиёб”ники эса 100 фоизга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0