Пойтахтда яшовчи доимий аҳоли сони 3 миллиондан ошди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишТашкент. Архивное фото
Ташкент. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Oбуна бўлиш
Пойтахт аҳолиси сони илк бор 1960 йилда 1 миллион, 1985 йилда 2 миллион, хозирги кунга келиб эса 3 миллиондан ошди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Жорий йил 1 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3 млн 20,5 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Шундан:
эркаклар 1,4 млн кишини;
аёллар 1,5 млн кишини ташкил этган.
Пойтахт аҳолиси сони илк бор 1960 йилда 1 миллион, 1985 йилда 2 миллион, хозирги кунга келиб эса 3 миллиондан ошди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 июль ҳолатига Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2 миллион 999 минг 500 кишини ташкил этганди. Энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида, энг кам аҳоли сони Бектемир туманида эди.
Янгиликлар лентаси
0