Тошкентнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

© Sputnik / Актан ТемиркановТошкент, одамлар
Тошкент, одамлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2023
Oбуна бўлиш
Энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 395 минг кишини ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Жорий йил 1 июль ҳолатига Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2 миллион 999 минг 500 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотлари дарак бермоқда.
Шундан:
эркаклар сони – 1 млн 471 минг 700 киши;
аёллар сони – 1 млн 527 минг 800 киши.
2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 395 минг кишини ташкил этди.
Энг кам аҳоли сони Бектемир туманида – 55,7 минг кишини ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланиши:
Олмазор туманида – 395 минг киши;
Юнусобод туманида – 366,9 минг киши;
Шайхонтоҳур туманида – 360,5 минг киши;
Мирзо Улуғбек туманида – 323,1 минг киши;
Учтепа туманида – 293,5 минг киши;
Яшнобод туманида – 289,4 минг киши;
Чилонзор туманида – 271,9 минг киши;
Сергели туманида – 162,3 минг киши;
Янгиҳаёт туманида – 161 минг киши;
Миробод туманида – 150,1 минг киши;
Яккасарой туманида –126,9 минг киши;
Бектемир туманида – 55,7 минг киши.
Янгиликлар лентаси
0