АҚШ Украина можаросини ҳарбий ёрдам кўрсатишни бас қилиш билан тугатиши мумкин – Антонов

© Sputnik / Михаил ТургиевАнатолий Антонов, архивное фото
Анатолий Антонов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2023
Oбуна бўлиш
Россиянинг Вашингтондаги элчиси АҚШнинг Киевга ажратган янги ҳарбий ёрдамига муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. АҚШ Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатиб, Украинадаги қуролли можарони осон ва тез ҳал қилишга эришиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов маълум қилди.
Шу тариқа элчи АҚШ Киевнинг мудофаа соҳасидаги эҳтиёжлари учун ажратган навбатдаги 200 миллион долларлик ёрдамига муносабат билдирган.
“АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам жўнатишни бас қилиш билан можарони осон ва тез ҳал қилиши мумкин”, - деди Антонов.
Унинг фикрига кўра, Штатлар Украина можаросини куч билан ҳал қилишга пул тикишда давом этмоқда.
“Қарши ҳужум барбод бўлди. Киев режимининг куни битиб қолган. Ғарб қурол-яроғлари етказиб берилиши қон тўкилишининг якунланишини ортга суради, холос”, - дея таъкидлаган дипломат.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборганди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини маълум қилган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “олов билан ўйнаётганини” таъкидлаган. Кремлнинг таъкидлашича, Ғарб томонидан Украинага қурол-яроғ етказиб бериши Россия-Украина музокараларига ёрдам бермайди, аксинча салбий таъсир кўрсатади.
Россия раҳбари Владимир Путин ўз нутқларидан бирида Россия ҳарбийлари Ғарб техникасини муваффақиятли бирин-кетин яксон қилаётганини таъкидлаган эди. Ғарб техникалари, жумладан, танклари жанг майдонида ёнмоқда.
Янгиликлар лентаси
0