Иқтисодиёт, кўп қутбли дунё, ёнаётган Ғарб техникаси: Путин нутқидан асосий фикрлар
21:31 16.06.2023 (янгиланди: 21:35 16.06.2023)
© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишПМЭФ-2023. Президент РФ В. Путин на пленарном заседании
© Фотохост-агентство РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумининг (ПМЭФ) ялпи сессиясида нутқ сўзлади. Путин ўз нутқида янги дунё тартиби, барқарор ўсаётган Россия иқтисодиёти ва ҳарбий операция мавзуларига тўхталди.
Россия раҳбарининг асосий баёнотларини қуйида келтирамиз.
Тўғри танланган стратегия
Россия тадбиркорлик эркинлигини кенгайтириш йўлини танлади ва бу ўз самарасини берди.
“Ўтган йили биз санкциялар босими остида Россия ёпиқ маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётига қайтади, деб башорат қилинган эди. Аммо ундай бўлмади, биз тадбиркорлик эркинлигини кенгайтириш йўлини танладик ва амалиёт бу мутлақо тўғри иш бўлганини кўрсатди. Буни ҳаёт исботлади”.
Россия ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 2023 йил охиригача 2 фоиз бўлиши мумкин. Ҳозир Россияда инфляция кўплаб Ғарб мамлакатларига қараганда паст ва ўзининг тарихий минимал даражасига яқин - 2,9%.
“Биз масъулиятли, мувозанатли бюджет ва пул-кредит сиёсатини олиб бордик. Уларнинг самарали комбинацияси бизга ишсизликнинг минимал кўрсаткичларига, шунингдек, ҳозирда Россияда <...> инфляция миқдори тарихий минимумга яқин — 2,9% ни ташкил этади”.
Савдода миллий валюталарга ўтиш бўйича ишлар ташкил этилди. ЕОИИ мамлакатлари билан ҳисоб-китобларнинг 90 фоизи ҳозир рублда, Хитой билан 80 фоизи рубль ва юанда.
Кўп қутбли дунё ва мустамлакачиликнинг барбод бўлиши
“Аслида тасқари бўлган неоколониал дунё тизими мавжуд бўлишдан тўхтади, кўп қутбли дунё тартиби эса мустаҳкамланмоқда. Бу муқаррар жараён”.
Айрим мамлакатлар бошқалар уларнинг самолётлари, банк хизматлари ва бошқа кўплаб нарсаларнинг муқобилига эга бўлмаслиги учун тинчликни хоҳлашмайди. Уларга рақиб керак эмас, ва улар “рақибларни” бекор қилишга уринишмоқда, бироқ бу уларнинг қўлидан келмайди.
“Ҳеч кимни қувмадик”: Россиядан кетган Ғарб компаниялари ҳақида
Россия ҳеч қачон ҳеч бир хорижий корхонани қувиб чиқармаганига алоҳида эътибор қаратди.
"Агар хорижлик ишлаб чиқарувчилар яна қайтишни истаса, марҳамат, биз ҳеч кимга эшикни ёпмаймиз. Ҳеч ким рақобатдан қўрқмайди, рақобат - бу тараққиёт ва савдо двигатели. Биз уларнинг Россияда ишлаши учун зарур шарт-шароитларни яратамиз”.
Украина қарши ҳужумининг муваффақиятсизлика юз тутиши ва ёнаётган “Леопардлар”
Украина қарши ҳужум чоғида фронт мудофаа чизиғини ёриб ўтиш учун ва мустаҳкамланиш учун стратегик захиралардан фойдаланяпти, бироқ муваффақиятсизликка учраяпти.
“Бирор бир йўналишда улар (Украина Қуролли кучлари – таҳр.) ўз мақсадларига эриша олишмади. Дарҳақиқат, уларнинг йўқотишлари жуда катта”.
Россия раҳбари Россия ҳарбийлари Ғарб техникасини муваффақиятли бирин-кетин яксон қилаётганини таъкидлади.
“Танклар (хорижда ишлаб чиқарилган – таҳр.) ёняпти. Бир қанча танклар йўқ қилинди. Жумладан, анави “Леопардлар” ҳам. Кеча ҳам бундай бўлганди. Кеча ҳам “Леопардлар” бўлганди. Улар ёняпти. F-16 ҳам худди шундай ёнади”.
“Гитлер ҳаромилари” ва нацизмга қарши кураш
“Украинадаги, Украина жануби-ғарбидаги уруш Украина режими томонидан унинг Ғарбдаги ҳомийлари кўмагида 2014 йилда бошланганди. Бироқ Ғарбда бу ҳақда ҳеч ким оғиз очишга ҳаракат қилмайди. Лекин мен эслатишга мажбурман: Шимоли-ғарбда Донбассга қарши авиация, танклар, артиллерия қўлланганди. Бу уруш бўлмасдан нима? Бу уруш дегани. Ва у 9 йил давом этди”.
Россия раҳбари Украина ҳукуматини неонацистларни улуғлашда айблади.
“Фахрий шоҳсупага Украина қаҳрамонлари сифатида бугун неонацистлар, Гитлер ҳаромилари чиқарилган. Холокост – бу олти миллион яҳудийларни йўқ қилиш. Бир ярим миллиони Украинада йўқ қилинган, ва аввало бандерачилар қўли билан”.
Путин Украинани миллатчилардан тозалаш Москва учун асосий вазифалардан бири эканини қайд этди.
“Биз бунга қарши курашишимиз шарт. Россия нацизмга қарши курашишда энг кўп азият чеккан мамлакат. Биз буни ҳеч қачон унутмаймиз”, - деди Путин.