Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 894 млн сўмга сотилди

© Sputnik / Актан ТемиркановТошкент автомобиль йўллари.
Тошкент автомобиль йўллари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2023
Oбуна бўлиш
Энг арзон сотилган авторақам қиймати 1,7 млн сўм бўлса, энг қиммат сотилган рақам 894,0 млн сўмга тенг бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 894 млн сўмга сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 10 октябрь куни 350 та авторақам сотилган. Уларнинг умумий қиймати 2 520,6 млн сўмга тенг бўлган.
Энг арзон сотилган авторақам қиймати 1,7 млн сўм бўлса, энг қиммат сотилган рақам 894,0 млн (тахминан 73,5 минг доллар) сўмга тенг бўлди.
“01 777 RRR” русумли автомобиль рақами 30 сентябрь куни кимошди савдосига қўйилган. Унинг бошланғич баҳоси 297 миллион сўмга тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами — 50 777 ZZZ ким ошди савдосида 669 600 000 сўмга сотилган эди.
Красивые автономера в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2023
Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди
Янгиликлар лентаси
0