Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди

© Foto : Nuz.uzКрасивые автономера в Узбекистане
Красивые автономера в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2023
Oбуна бўлиш
Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 253-сонли қарори қабул қилинди.
Қарор билан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди.
2023 йил 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.
Шунингдек, автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ойга сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида пул тўланади.
Илгари қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “чиройли рақам” олиб қўйилган.
Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ)ни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади.
Илгари аниқ муддат белгиланмаган.
Территориальные коды автомобильных номеров инфографика заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2023
Давлат рақамининг янги ҳудудий кодлари қандай тақсимланади?
Янгиликлар лентаси
0