Россия НАТО қуроллари Украинадан қаерга кетаётгани ҳақида огоҳлантирди — Захарова

© FOTO Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишБрифинг официального представителя МИД России М. Захаровой
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2023
Oбуна бўлиш
Захарованинг сўзларига кўра, Bloomberg, ВВС, The Associated Press, The New York Times ва шулар каби бошқа етакчи Ғарб ОАВлари ҳеч қачон бу маълумотларни келтирмаган ва улар асосида ўз текширувларини ҳам ўтказмаган.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Бир ярим йилдан бери Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО, биринчи навбатда, Америка томонидан Киевга етказиб бериладиган қуроллар халқаро қора бозорга чиқиши ҳақида огоҳлантирмоқда, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

“Бир ярим йил Россия Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган расмий брифингларда мен НАТО, биринчи навбатда, Америка томонидан Зеленскийга етказиб берилаётган қуроллар “қора бозорлар”га қандай тарқалаётгани ҳақида гапириб келдим. Бунинг сабабини ҳам айтдим - Украинадаги коррупция ҳамда Вашингтон ва Киев ўртасидаги коррупцион алоқа. Гапирдим, огоҳлантирдим, дунё ОАВларидан эътибор беришни сўрадим”, - деб ёзди у Telegram каналида.

Дипломат 20 дан ортиқ брифингдаги баёнотлар мисолларини келтирди, унда у Украина учун мўлжалланган Ғарб қуролларининг сайёранинг турли нуқталарида пайдо бўлиши бўйича аниқ фактларга ишора қилган. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Bloomberg, ВВС, The Associated Press, The New York Times ва шулар каби бошқа етакчи Ғарб ОАВлари ҳеч қачон бу маълумотларни келтирмаган ва улар асосида ўз текширувларини ҳам ўтказмаган.
Бир қатор америкалик сиёсатчилар сўнгги кунларда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилга ҳужум қилиш учун Украинадан олинган Америка қуролларидан фойдаланган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда, хусусан, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин маълум қилди.
“Жуда ўхшайди”: Трампнинг ўғли фаластинликлар қўлида Америка қуролини кўриб қолди
7 октябрь куни эрталаб Исроил Ғазо секторидан ракета ҳужумига учради. Армия матбуот хизмати республика бўйлаб уч мингдан ортиқ ракета учирилганини маълум қилди. Бундан ташқари, ҲАМАС жангарилари ракета ҳужумларидан сўнг Исроил жанубидаги чегара ҳудудларига кириб борди. Охирги маълумотларга кўра, Исроилда қурбонлар сони 900 нафарга етган.
ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти “Ал-Ақса тўфони” деб номланган операция ўтказаётганини маълум қилди.
Исроил мудофаа армияси бунга жавобан “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху халққа қилган мурожаатида республика уруш ҳолатида эканини айтиб, захираларни кенг миқёсда сафарбар қилишга буйруқ берганини айтди.
Исроил авиацияси Ғазо секторидаги нишонларга зарба бера бошлади. Охирги маълумотларга кўра, Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 687 нафарга етди.
Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Медведев: Украинага берилган қурол-яроғ Исроилда фаол қўлланилмоқда
Янгиликлар лентаси
0