Тошкентда сув ва канализация нархи ошиши кутилмоқда

© Unsplash/Jacek DylagКран на кухне, иллюстративное фото
Кран на кухне, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Oбуна бўлиш
Аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. Тегишли таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилди.
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ хабарига кўра, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгиланиши мумкин.
“Шу ўринда бир жиҳатга эътиборни қаратишни истардик. Тошкент шаҳридаги ошиши кутилаётгансув ва канализация нархлари Тошкент вилояти ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда”, - дейилган хабарда.
Хабарда қўшимча қилинишича, депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб, сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади.
Аввалроқ Sputnik пойтахт ва мамлакат вилоятлари аҳолиси канализация учун қанча тўлаши ҳақида маълумот берган эди.
Янгиликлар лентаси
0