Сув неча пул: Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат ичимлик суви қаерда

Oбуна бўлиш
Ичимлик суви нархи республика бўйича 500 сўмдан 3050 сўмгача ўзгариб туради. Энг арзон нарх Тошкентда, энг қиммати Навоий вилоятида.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг турли вилоятлари аҳолиси сув учун қанча тўлайди?
Ўзбекистоннинг учта вилоятида ичимлик суви тарифлари қарийб икки баробар оширилгач, пойтахт ва вилоятларда аҳоли учун бир куб метр ичимлик суви нархи қанчалик фарқ қилишини солиштирдик.
Республикада 1 м³ ичимлик суви нархи 500 сўмдан 3050 сўмгача ўзгариб туради. Энг арзон нарх Тошкентда, энг қиммати Навоий вилоятида.
Бир кубометр ичимлик сувининг ўртача нархи Қорақалпоғистонда 1900 сўм, Хоразм вилоятида 1550 сўм, Бухоро вилоятида 2450 сўмни ташкил қилади.
Маълумот учун, ичимлик суви тарифлари ҳудуднинг географик жойлашуви, сув манбасидан аҳоли пунктигача бўлган масофа, электр энергияси харажатлари ва бошқа таннархга таъсир этувчи омиллардан келиб чиқиб белгиланади. Ушбу нуқтаи назардан сув етказиб беришда Тошкент шаҳри энг арзон ҳудуд ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0