Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Ўзбекистон ТИВ Фаластин-Исроил можаросига муносабат билдирди

© Пресс-служба МИД Республики УзбекистанЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирган.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон Фаластин-Исроил можароси кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмий баёнот берди.
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради", - дейилган баёнотда.
Ўзбекистон курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирган.
"Сўнгги воқеалар муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", - дея қўшимча қилган вазирлик.
Самолеты в аэропорту Бен-Гурион в Тель-Авиве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Элчихона: Исроилдан Ўзбекистонга парвозлар бекор қилингани йўқ
Янгиликлар лентаси
0