Элчихона: Исроилдан Ўзбекистонга парвозлар бекор қилингани йўқ

© AFP 2023 / JACK GUEZСамолеты в аэропорту Бен-Гурион в Тель-Авиве. Архивное фото
Самолеты в аэропорту Бен-Гурион в Тель-Авиве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Oбуна бўлиш
Фуқаролардан Исроилдаги яқинлари йўқолган ёки яраланган бўлса, консуллик бўлимини хабардор қилиш сўралган.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Исроилдан Ўзбекистонга авиарейслар бекор қилингани йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси маълум қилди.

"Ҳозирги кунга қадар Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиарейслар бекор қилингани йўқ. Кетиш истагидагилар бемалол авиачипта олиб, учишлари мумкин. Ўзгаришлар тўғрисида хабар берилади", — дейилади хабарда.

Шунингдек, фуқаролардан Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари бўлган яқинлари, дўстлари ёки танишлари йўқолган, яраланган бўлса, консуллик бўлимини ўз вақтида хабардор қилиш сўралмоқда.
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун телефон рақам: +972 54 485 1397.
Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
7 октябрь куни эрталаб Исроил Ғазо секторидан ракета ҳужумига учради. Армия матбуот хизмати республика бўйлаб уч мингдан ортиқ ракета учирилганини маълум қилди. Бундан ташқари, ҲАМАС жангарилари ракета ҳужумларидан сўнг Исроил жанубидаги чегара ҳудудларига кириб борди. Охирги маълумотларга кўра, Исроилнинг 600 дан ортиқ тинч аҳолиси ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиқ киши яраланган.
ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти “Ал-Ақса тўфони” деб номланган операция ўтказаётганини маълум қилди. Улар 35 нафар ҳарбий хизматчи ва кўчманчиларни асирга олгани айтилади.
Исроил мудофаа армияси бунга жавобан “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху халққа қилган мурожаатида республика уруш ҳолатида эканини айтиб, захираларни кенг миқёсда сафарбар қилишга буйруқ берганини айтди.
Исроил авиацияси Ғазо секторидаги нишонларга зарба бера бошлади. Охирги маълумотларга кўра, Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 436 нафарга етди. 2,3 минг киши жароҳатланди.
Янгиликлар лентаси
0