Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва “Бир камар, бир йўл” ташаббуси бир-бирини тўлдиради — Путин

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе дискуссионного клуба "Валдай"
Президент РФ В. Путин принял участие в работе дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2023
Oбуна бўлиш
ЕОИИ ва Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси лойиҳалари бир-бирига зид ёки рақобатчи эмас, аксинча, улар бир-бирини тўлдиради — Путин.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. ЕОИИ ва Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси манфаатлари бир-бирига зид эмас, деди Россия президенти Владимир Путин "Валдай" клуби йиғилишида.
Шарқий Хитой педагогика университети вакили Фэн Шаолей Россия президентига қуйидаги савол билан мурожаат қилди.
— Октябрда Пекинда “Бир камар, бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. Шу билан бирга, сиз ва раис Си Цзинпин белгилаган Евроосиё ҳамкорлиги (ЕОИИ) ва “Бир камар, бир йўл” ташаббусини бир-бирига уйғунлаштириш ташаббусига ҳам қарийб ўн йил бўлади. Менинг саволим бир хил: янги вазиятларни ҳисобга олган ҳолда сиз бу борада қандай янги ғоялар ва аниқ таклифлар тайёрладингиз?
В. Путин: Биз ҳақиқатан ҳам бу мавзуга қайтмоқдамиз ва баъзилар ҳатто бизнинг Евроосиё ривожланиш лойиҳамиз – Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва раис Си Цзинпиннинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси манфаатларга бир-бирига тўғри келмаслиги ва бир-бири билан қандайдир рақобатга киришиши мумкинлиги ҳақида шубҳа уйғотишга ҳаракат қилмоқда. Аслида бундай эмас, мен буни кўп марта айтганман. Аксинча, биз ушбу икки лойиҳа бир-бирини уйғун равишда тўлдиришига ишонамиз.
Ахир нималар бўлмоқда? Бугунги кунда Россияга нисбатан санкциялар киритилмоқда. Хитойга санкция киритиш эса Украина воқеаларидан анча олдин бошланган. Бир вақтлар Хитой ва АҚШ орасида ҳатто савдо урушига ўхшаш нарсалар ҳам бошланган эди. Қўшма Штатлар турли чекловлар, ҳатто логистика билан боғлиқ чекловлар ҳам кирита бошлаган эди.
Биз ҳам Хитой ҳам янги логистика йўналишларини йўлга қўйишдан манфаатдор. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда. Ҳозир гап "Шимол-Жануб" коридори ҳақида кетмоқда. Хитой Марказий Осиё давлатлари орқали йўналишлар қурмоқда. Биз буни қўллаб-қувватлашдан манфаатдормиз, тегишли автомобиль ва темир йўлларни қурмоқдамиз. Буларнинг барчаси музокаралар мавзусидир. Бу, биринчидан.
Иккинчидан, буларнинг барчаси "реал ишлаб чиқариш соҳаси" деб аталадиган нарса билан тўлдирилмоқда. Биз Хитой Халқ Республикасига керакли товарларни етказиб берамиз, Хитой бизга керакли товарларни етказиб бермоқда.

Биз қураётган логистика ва ишлаб чиқариш занжирларининг барчаси раис Си Цзинпин Хитой иқтисодиёти олдига қўйган мақсадлар ва албатта, бизнинг ривожланиш мақсадларимизга мос келади. Бу, айниқса, бугунги дунёдаги вазият шароитида бизнинг иқтисодларимиз ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлигимизни тўлдиришга хизмат қилмоқда. Булар ва аниқ бир-бирини тўлдиради.

Мен ҳозир аниқ лойиҳаларни санаб ўтмайман, уларнинг сони етарлича, жумладан, Хитой ва Россия ўртасида ҳам. Биз кўприк қурдик, яна бошқа логистика режаларимиз ҳам бор. Биз, юқорида айтганимдек, реал ишлаб чиқариш соҳасидаги алоқаларни ривожлантирмоқдамиз. Буларнинг барчаси икки томонлама алоқаларимиз ва кўп томонлама форматдаги музокаралар мавзуси бўлади. Бу жуда катта ва кўп капитал талаб қиладиган ишлар.
Яна бир бор таъкидламоқчиман, эътиборингизни қаратмоқчиман: бу ишларнинг барчаси ҳеч қандай тарзда бировга қарши қаратилмаган. Бу ишларнинг барчаси яратувчанлик нияти билан бошланган ва нафақат Россия ва Хитой учун, балким барча ҳамкорларимиз учун ҳам ижобий натижалар олиб келишга қаратилган", - деб жавоб берди Россия президенти.
Маълумот учун, 5 октябрь куни Сочи шаҳрида "Валдай" экспертлар клубининг XX мажлиси бўлиб ўтди. "Адолатли кўп қутблилик: барча учун хавфсизлик ва тараққиётни қандай таъминлаш керак" мавзусида бўлиб ўтган анжуманда Россия президенти Владимир Путин нутқ сўзлади ва шундан сўнг экспертлар ҳамда журналистлар саволларига жавоб берди.
Ўз нутқида Россия президенти бунгунги куннинг энг долзарб мавзулари: Украина можаросининг асл сабаблари, Ғарб мустамлакачилиги якуни, Россиянинг тенг ҳуқуқили цивилизацияларга асосиланган янги дунё яратишга интилиши ва бошқа муҳим мавзуларда тўхталиб ўтди.
Россия янги дунё тартибини қандай яратади — Путин нутқидан асосий фикрлар.
Янгиликлар лентаси
0