Украинада 500 га яқин россиялик ҳарбий хизматчи асирликда — Пушилин

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишСело у линии соприкосновения на Артемовском направлении
Село у линии соприкосновения на Артемовском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Oбуна бўлиш
Пушилиннинг қўшимча қилишича, томонлар илгари маълумот алмашган, аммо ҳозир маълумот олиш анча қийин.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Украинада 500 га яқин россиялик ҳарбий хизматчи асирликда, дея маълум қилди ДХР раҳбари Денис Пушилин "Соловьев Live" эфирида.
“Украинада 500 га яқин россиялик ҳарбий хизматчи бор (асирликда – таҳр.). Бу рақам тахминий, чунки буни тасдиқлаш жуда қийин”, - деди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, Россияда асирликда минглаб одамлар бор.
Пушилиннинг қўшимча қилишича, томонлар илгари маълумот алмашган, аммо ҳозир маълумот олиш анча қийин, чунки “Украинага буларнинг ҳеч бири керак эмас”.
Москва ва Киев мунтазам равишда маҳбусларни алмаштириб туради. Жорий йил июнь ойида Россия Мудофаа вазирлиги 94 нафар, апрелда эса юздан ортиқ ҳарбий хизматчи мамлакатга қайтганини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0