Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 2 октябрнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишПозиции военнослужащих мотострелкового полка в Запорожской области
Позиции военнослужащих мотострелкового полка в Запорожской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2023
Oбуна бўлиш
Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича Россиянинг махсус ҳарбий операцияси муваффақиятли давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофа вазирлиги ҳисоботи:

Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи Красногоровка, Невелское ва Андреевка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 110-механиклаштирилган, 59-мото-ўқчи ва 5 ҳужум бригадаларининг учта ҳужумини қайтарди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 180 га яқин ҳарбий хизматчиларни, иккита зирҳли жанговар техникани, учта автомашинани, шунингдек, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламасини ташкил қилди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва ва Белогоровка аҳоли пунктлари ҳудудида Украина Миллий гвардиясининг 67-механизациялаштирилган 5-бригадасининг иккита ҳужумни қайтарди. УҚК йўқотишлари 60 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар ва иккита юк машинасини ташкил этди. Артиллерияга қарши жанг вақтида "Акация" ўзиюрар артиллерия мосламаси, шунингдек, иккита Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Боровая, Новое, Новоселовское ва Макеевка, аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 107-ҳудудий мудофаа бригадаси, 44, механизациялашган ва 25-ҳаво-десант бригадаларининг ишчи кучи ва техникасини мағлуб этди. Душман йўқотишлари 65 нафар ҳарбий хизматчи, иккита транспорт воситаси, шунингдек, М109 "Паладин" гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизимини ташкил этди.
Запорожье йўналишида Россия кучлари Работино, Малая Токмачка, Новоданиловка ва Вербовое аҳоли пунктлари ҳудудида, УҚКнинг 47, 65, 117 ва 118-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасини йўқ қилди. Кун давомида 35 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, шу жумладан битта Bradley БМПси ва учта пикапи йўқ қилинди.
Бундан ташқари, артиллерияга қарши жанг пайтида "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси, М-46 тўпи Д-30 гаубицаси, шунингдек АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-48 радари йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи Запороже вилояти Приютное қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 128-ҳудудий мудофаа бригадаси ҳужумини қайтарди. ДХРнинг Константиновка қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 72-механизациялашган ва 79-ҳаво ҳужуми бригадалари ишчи кучи ва техникасига зарба берилди. Кун давомида 30 га яқин украиналик ҳарбий хизматчи ва иккита пикап йўқ қилинди, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва Д-20 гаубицаси ҳам зарар кўрди.
Херсон йўналишида 24 соат ичида содир бўлган артиллерия отишмаси натижасида 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи ва иккита машина йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета қўшинлари, зарба дронлари ёрдамида 107 та ҳудудда жойлашган шахсий таркиби ва ҳарбий техникасига зарба берди. Бундан ташқари, Запороже вилояти, Преображенка аҳоли пункти ҳудудида "Анклав" навигация ускуналарига тўқсинлик қилувчи станция вайрон қилинди. ЛХРнинг Петровское қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 66-механизациялашган бригадасининг алоқа марказига зарба берилди. Днепропетровск вилоятидаги Долгинцево аэродромида ёқилғи омборлари ва авиация ўқ-дорилари йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, электрон кураш ва ўқ отиш қуроллари ёрдамида УҚКнинг иккита АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимининг иккита тезкор-тактик ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Плошчанка, Пески, Бетманово, Вербовое, Червоногорка, Пшеничное ва Токаревка аҳоли пунктлари ҳудудларида 45 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 483 та самолёт, 250 та вертолёт, 7 359 та учувчисиз учиш аппарати, 439 та зенит-ракета тизими, 12 266 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1 159 та кўп марталик жанговар техника, ракета тизимлари, 6623 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 13700 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0