https://sputniknews.uz/20231001/qashqadaryoda-2-ayiq-qishloqqa-tushib-keldi-39490433.html
Қашқадарёда 2 айиқ қишлоққа тушиб келди — видео
Қашқадарёда 2 айиқ қишлоққа тушиб келди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Воқеа жойига етиб борган ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилди.
2023-10-01T10:59+0500
2023-10-01T10:59+0500
2023-10-02T12:00+0500
жамият
ўзбекистон
қашқадарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/01/39489991_71:310:934:795_1920x0_80_0_0_499fcd6efedd19af2b9b03ed89e3002a.jpg
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Қашқадарёда қишлоққа тушган айиқлар қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Вазият юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси, Шаҳрисабз туман ИИБ, Миллий гвардия, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Ҳисор қўриқхонаси ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилди.Воқеа жойига етиб борган ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилди.Айиқ болаларига ҳеч қандай шикаст етказилмасдан, “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг "Танхоз" дарё бўлимига қўйиб юборилди.Аввалроқ, Паркентда аҳоли яшайдиган ҳудудга айиқ тушиб келгани тўғрисида хабар берилганди. 
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2023
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    қашқадарё айиқ
Қашқадарёда 2 айиқ қишлоққа тушиб келди — видео
10:59 01.10.2023  (янгиланди: 12:00 02.10.2023) Воқеа жойига етиб борган ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилди.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Қашқадарёда қишлоққа тушган айиқлар қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
 хабар берди. Шаҳрисабз тумани, Шакартери МФЙ, Сойбўйи қишлоғи ҳудудига тоғли ҳудуддан Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган 2 бош Тянь-Шань қўнғир айиқ болалари келиб тушди.
Вазият юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси, Шаҳрисабз туман ИИБ, Миллий гвардия, Тошкент ҳайвонот боғи ҳамда Ҳисор қўриқхонаси ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилди.
Воқеа жойига етиб борган ишчи гуруҳ томонидан кўрилган оператив чора-тадбирлар натижасида айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилди.
Айиқ болаларига ҳеч қандай шикаст етказилмасдан, “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг "Танхоз" дарё бўлимига қўйиб юборилди.
Аввалроқ, Паркентда аҳоли яшайдиган ҳудудга айиқ тушиб келгани тўғрисида 
хабар берилганди.