https://sputniknews.uz/20230926/parkentda-aholi-yashaydigan-hududga-ayiq-tushib-keldi-39337304.html
Паркентда аҳоли яшайдиган ҳудудга айиқ тушиб келди
Паркентда аҳоли яшайдиган ҳудудга айиқ тушиб келди
Sputnik Ўзбекистон
Айиқ озуқа излаб, аҳоли яшаш пунктига тушиб келган ва фермер хўжалигига тегишли бўлган 14 бош қўйдан 2 тасини олиб кетган.
2023-09-26T17:51+0500
2023-09-26T17:51+0500
2023-09-26T17:51+0500
жамият
ўзбекистон
паркент тумани
ҳайвонлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1a/39337391_146:82:712:400_1920x0_80_0_0_532e1322595d6d815f90204a7f5c2c59.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Экология бошқармаси Паркент тумани бўлимига 21 сентябрь куни соат 09:30 ларда "Сўқоқ" қишлоғининг "Тосар" ҳудудидаги "Сўқоқ Лазиз Соли" фермер хўжалиги ер майдонларига 20 сентябрь куни тунда Тянь-Шань қўнғир айиғи келиб қолганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Мурожаатга асосан Тошкент вилояти Экология бошқармаси Паркент тумани бўлими ходимлари ва "WILDLIFE" зопитомниги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганган. Ўрганиш натижасида "Сўқоқ Лазиз Соли" фермер хўжалиги ер майдонида қўйларга мўлжалланган қўра ёғочлари синганлиги маълум бўлган.Ушбу ҳудудда дала шийпонларида яшовчи 4 та оила 30 дан ортиқ қора мол, қўй ва эчкилари билан бирга ўзларининг яшаш хонадонларига кўчириб юборилди.Таъкидланишича, 21 сентябрдан бошлаб айиқ тушиб келган ҳудуд Паркент тумани Экология бўлими, "WILDLIFE" МЧЖ ходимлари ҳамда Паркент тумани ИИБ нозирлари томонидан доимий назорат қилинмоқда. Ҳозирча ҳеч қандай айиқ ёки бошқа ёввойи ҳайвонлар кузатилмаган.
ўзбекистон
паркент тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1a/39337391_269:105:662:399_1920x0_80_0_0_bf9eecab2d5cdb04e07700c2980069f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
паркент айиқ
Паркентда аҳоли яшайдиган ҳудудга айиқ тушиб келди
Айиқ озуқа излаб, аҳоли яшаш пунктига тушиб келган ва фермер хўжалигига тегишли бўлган 14 бош қўйдан 2 тасини олиб кетган.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Экология бошқармаси Паркент тумани бўлимига 21 сентябрь куни соат 09:30 ларда "Сўқоқ" қишлоғининг "Тосар" ҳудудидаги "Сўқоқ Лазиз Соли" фермер хўжалиги ер майдонларига 20 сентябрь куни тунда Тянь-Шань қўнғир айиғи келиб қолганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Таъкидланишича, 2023 йилда қиш фасли совуқроқ келганлиги сабабли тоғли ҳудудлардаги айрим мевали дарахт ва буталарни совуқ уриб, ҳосил жуда камайиб кетган. Натижада айиқ озуқа излаб, аҳоли яшаш пунктига тушиб келган ва фермер хўжалигига тегишли бўлган 14 бош қўйдан 2 тасини олиб кетган. Бир бош қўй ярадор қилинган.
Мурожаатга асосан Тошкент вилояти Экология бошқармаси Паркент тумани бўлими ходимлари ва "WILDLIFE" зопитомниги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганган. Ўрганиш натижасида "Сўқоқ Лазиз Соли" фермер хўжалиги ер майдонида қўйларга мўлжалланган қўра ёғочлари синганлиги маълум бўлган.
Ушбу ҳудудда дала шийпонларида яшовчи 4 та оила 30 дан ортиқ қора мол, қўй ва эчкилари билан бирга ўзларининг яшаш хонадонларига кўчириб юборилди.
Таъкидланишича, 21 сентябрдан бошлаб айиқ тушиб келган ҳудуд Паркент тумани Экология бўлими, "WILDLIFE" МЧЖ ходимлари ҳамда Паркент тумани ИИБ нозирлари томонидан доимий назорат қилинмоқда. Ҳозирча ҳеч қандай айиқ ёки бошқа ёввойи ҳайвонлар кузатилмаган.