https://sputniknews.uz/20230930/sergeli-uylar-zarar-davlat-hisobi-qoplash-39469587.html
Сергелидаги уйларга етказилган зарар нега давлат ҳисобидан қопланаётгани маълум қилинди
Сергелидаги уйларга етказилган зарар нега давлат ҳисобидан қопланаётгани маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олинади.
2023-09-30T07:32+0500
2023-09-30T07:32+0500
2023-09-30T07:32+0500
тошкентдаги омборда кучли портлаш
жамият
ўзбекистон
тошкент
сергели тумани
портлаш
уй
бош вазир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39451485_0:243:2591:1700_1920x0_80_0_0_c1c7e3213c97e3a8462e037c91152d81.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган ёнғин юзасидан тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Сергели туманида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Чиндан ҳам, фуқаролик ва жиноят қонунчилиги бўйича хусусий тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни давлат эмас, балки айбли ҳаракат содир қилган тадбиркорнинг ўзи қоплаб бериши керак.Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларни инобатга олиб, ёнғин оқибатида хонадонларига талофат етган фуқароларни совуқ тушмасдан тезроқ уйларига киритиш бўйича ҳукумат олдига қатъий топшириқ қўйган ва унинг ижросини шахсан президент доимий назорат қилиб турибди.Хабарда тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олиниши айтилган.
https://sputniknews.uz/20230928/sergelidagi-yongin-oborxona-portlashiga-oid-asosiy-xabarlar-39411524.html
ўзбекистон
сергели тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39451485_0:0:2591:1943_1920x0_80_0_0_e4e832800094bb38840198af80d25df5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент сергели ёнғин портлар давлат пул уйлар зарар бош вазир
ўзбекистон тошкент сергели ёнғин портлар давлат пул уйлар зарар бош вазир
Сергелидаги уйларга етказилган зарар нега давлат ҳисобидан қопланаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон ҳукумати: тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олинади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган ёнғин юзасидан тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби
хабар берди. Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Сергели туманида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Чиндан ҳам, фуқаролик ва жиноят қонунчилиги бўйича хусусий тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни давлат эмас, балки айбли ҳаракат содир қилган тадбиркорнинг ўзи қоплаб бериши керак.
"Лекин нега бундай қилиняпти, деган савол туғилиши табиий. Гап шундаки, процессуал қонунчиликка кўра, содир бўлган ёнғин оқибатида етказилган зарар бўйича айбдорларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда зарар қоплаш бўйича тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади", — дейилади хабарда.
Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларни инобатга олиб, ёнғин оқибатида хонадонларига талофат етган фуқароларни совуқ тушмасдан тезроқ уйларига киритиш бўйича ҳукумат олдига қатъий топшириқ қўйган ва унинг ижросини шахсан президент доимий назорат қилиб турибди.
"Бундан ташқари, Конституциянинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган. Шу боис, тергов ва суд жараёнлари якунига етгунига қадар таъмирлашга керак бўладиган маблағлар захира жамғармасидан ишлатиб турилибди", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Хабарда тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олиниши айтилган.