Ситуация на месте взрыва в Сергели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкентдаги омборда кучли портлаш
28 сентябрь куни соат 03:00да ФВВ Тошкент шаҳар Бошқармаси навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Сергелидаги ёнғин: омборхона портлашига оид асосий хабарлар

© AFP/TEMUR ISMAILOVТошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Тошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Oбуна бўлиш
Портлаш оқибатида 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Бугун, 28 сентябрь куни, Тошкент шаҳар Сергели тумани Қипчоқ кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.
16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширди ва ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган.
© AFP/TEMUR ISMAILOVТошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Спасатели работают над поднятием дыма 28 сентября 2023 года на месте взрыва на складе недалеко от аэропорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Портлаш оқибатида 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди. Ёнғин жойига Ўзбекистон бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Абдулла Арипов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Божхона бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи хизматларнинг раҳбарлари чиққан.
Воқеа жойида тегишли ташкилот ва хизматлар ҳамкорлигида тезкор Штаб ташкил этилди.
Тошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Ситуация на месте взрыва в Сергели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Ёнғинни бартараф этиш ишларига, ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди. Дастлабки ўрганиш ишларига кўра 15 минг кв.м омборхона майдонида ёнғин ўчирилиб, 30 минг кв.м майдони сақлаб қолинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг дастлабки ахборотига кўра, ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланди. Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.
© Sputnik / Рамиз БахтияровТошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Последствия взрыва на складе в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
ИИВга кўра, Сергелидаги портлаш бўйича Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Портлаш оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 162 нафарни ташкил этмоқда. Шундан жами 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, 1-сонли Республика ва 1-сонли шаҳар клиник шифохоналари ҳамда 1-сонли шаҳар туғуруқхонасига ётқизилди. Қолган 134 нафар жабрланган аҳоли вакилининг саломатлиги яхши бўлганлиги учун амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
© Sputnik/Рамиз БахтияровТошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Ликвидация последствий взрыва на складе в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган. Юқоридаги шифохоналарда даволанаётган беморлар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Уларнинг саломатлиги қониқарли.
© Туйчи МирзаевТошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Мощный взрыв произошёл ночью в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Ёнғин содир бўлган ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекатининг меъморий қисмини енгил шикастлаган, аммо бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган. Барча метро бекатларида поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида олиб борилди.
© Sputnik/Рамиз БахтияровТошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Ликвидация последствий взрыва на складе в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2023
Тошкент шаҳаридаги “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқди.
Ёнғиндан жабрланган аҳолига 3 маҳал овқат ташкил қилинди. Жабр кўрган аҳоли доимий назоратга олинган. Уларга тиббий хизмат кўрсатиш билан биргаликда, ҳамширалар бириктирилган.
Содир бўлган ёнғин юзасидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Ҳукумат комиссияси уч кун муддатда омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга оширади.
Шунингдек, фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатади.
Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган фуқароларн 1205 қисқа рақамига мурожаат этишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0