Сергелидаги ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундираётганлар аниқланди

© Sputnik/Рамиз БахтияровТошкент шаҳрида жойлашган омборхонадаги портлаш оқибатларини бартараф этиш.
Тошкент шаҳрида жойлашган омборхонадаги портлаш оқибатларини бартараф этиш. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолмасликни сўради.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Сергелидаги ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундираётганлар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Сергели туманида содир бўлган фавқулодда ҳодиса натижасида аҳолининг зарар кўрган уй-жойларини тиклаш ишлари давом этмоқда.
Қайд этилишича, бу ишларнинг барчаси аҳоли учун бепул амалга оширилмоқда.
"Афсуски, мураккаб вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундириш ниятида бўлган шахслар мавжудлиги аниқланди. Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун юртдошларимиздан пул сўраб, уларнинг соддалигидан фойдаланмоқда", — дейилади хабарда.
Хабарда ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолмаслик сўралди.
Сергели туманидаги портлашдан шикастланган уйлр. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2023
Тошкентдаги омборда кучли портлаш
Сергелидаги уйларга етказилган зарар нега давлат ҳисобидан қопланаётгани маълум қилинди
Янгиликлар лентаси
0