Россия янги ҳудудларни қандай қайта тикламоқда — видео

Oбуна бўлиш
Россия уч йил ичида янги минтақаларда жами 8,4 мингта объектни қайта тиклаш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россия қурувчилари томонидан Украинани миллатчилардан озод қилиш вақтида вайрон бўлган Мариуполь шаҳри илдам тикланмоқда.
2024 йилда янги минтақаларни қайта тиклаш учун Россия бюджетидан 37,5 млрд рубль йўналтирилади. Бу ҳудудларни ривожлантириш учун эса 2026 йилгача қарийб 2 триллион рубль ажратилади.
Россия уч йил ичида янги минтақаларда жами 8,4 мингта объектни қайта тиклаш режалаштирилмоқда.
2023 йилнинг биринчи ярмида бу ерда 2,5 мингтадан ортиқ кўп қаватли уйлар, юздан ортиқ ижтимоий объектлар, мактаб, шифохона, боғча ва туғруқхоналар қайта тикланди, 250 км йўл таъмирланди.
Биринчи сентябргача Маруполда ўнлаб таълим муассасалари болалар учун эшикларини очди. Улар орасида мутлақ янги мактаблар ва капитал таъмирдан чиққан бинолар ҳам бор.
Шунингдек, минтақанинг сув хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим канал бўлган Дон - Северский Донец - Донбасс сув ўтказгич ишга туширилди, ЛХРдаги насос станцияларини ишга тушириш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда.
Тарихий ва маданий объектлар ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Масалан, ДХРда қайта тикланган “Саур-Могила” мажмуаси ва Луганскда янгиланган “Ўткир қабр” ёдгорлиги очилди. У ерда турли йилларда шаҳарни ҳимоя қилган халоскор жангчилар ҳайкали бор .
Янгиликлар лентаси
0