https://sputniknews.uz/20230929/sergeli-portlash-byd-avtomobillar-utilizatsiya-39426257.html
Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади
Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади
Sputnik Ўзбекистон
BYD компанияси: ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.
2023-09-29T07:56+0500
2023-09-29T07:56+0500
2023-09-29T08:03+0500
тошкентдаги омборда кучли портлаш
жамият
ўзбекистон
хитой
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39399977_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_5a68a244d37e52105e564a306b40f93c.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади, дея хабар берди Хитой компанияси.Кеча Сергели туманидаги божхона омбори ҳудудида портлаш содир бўлиб, унинг сабаблари ва ҳолатлари ҳозирда махсус хизматлар томонидан ўрганилмоқда.Воқеа содир бўлган вақтда божхона омборига туташ ҳудудда BYD русумли автомобиллар ҳам бўлган. Афсуски, уларнинг баъзилари портлаш тўлқини ва шиша парчаларидан юзаки зарар кўрган.Хабарда портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмаслик сўралган.Компания шунингдек, фожиали ҳодиса туфайли барча жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
https://sputniknews.uz/20230928/sergelidagi-yongin-oborxona-portlashiga-oid-asosiy-xabarlar-39411524.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39399977_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_9f28cf201ccf2a042811d439a7ede80e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой тошкент сергели ёнғин портлаш byd компанияси утилизация
ўзбекистон хитой тошкент сергели ёнғин портлаш byd компанияси утилизация
Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади
07:56 29.09.2023 (янгиланди: 08:03 29.09.2023) BYD компанияси: ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади, дея хабар берди
Хитой компанияси. Кеча Сергели туманидаги божхона омбори ҳудудида портлаш содир бўлиб, унинг сабаблари ва ҳолатлари ҳозирда махсус хизматлар томонидан ўрганилмоқда.
Воқеа содир бўлган вақтда божхона омборига туташ ҳудудда BYD русумли автомобиллар ҳам бўлган. Афсуски, уларнинг баъзилари портлаш тўлқини ва шиша парчаларидан юзаки зарар кўрган.
“Барча шикастланган автомобиллар утилизация қилишга юборилади, зеро бу хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтаи назаридан муҳимдир. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади”, — дейилади хабарда.
Хабарда портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмаслик сўралган.
Компания шунингдек, фожиали ҳодиса туфайли барча жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.