https://sputniknews.uz/20230929/belgilanmagan-joy-chiqindi-musodara-39437976.html
Белгиланмаган жойга такроран чиқинди ташлаган фуқаронинг юк машинаси мусодара қилинмоқда
Белгиланмаган жойга такроран чиқинди ташлаган фуқаронинг юк машинаси мусодара қилинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти Тошкент туманида фуқаро иккинчи марта белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетгани учун унинг юк машинаси мусодара қилинади. Қонунчиликка кўра, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниши белгилаб қўйилган.
2023-09-29T12:52+0500
2023-09-29T12:52+0500
2023-09-29T12:52+0500
жамият
тошкент вилояти
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39437390_1083:209:3747:1708_1920x0_80_0_0_73c53995c4e249b2bae81afd0210eb6c.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Тошкент туманида фуқаро иккинчи марта белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетгани учун унинг юк машинаси мусодара қилинади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, фуқаро A.T. Қорасарой маҳалласидан оқиб ўтувчи сув бўйига "ЗиЛ" юк машинасида қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетган. Унинг бу ҳаракатлари ҳудуддаги хонадонлардан бирига ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган.Шу сабабли фуқаро 7 сентябрь куни БҲМнинг 5 баравари миқорида, яъни 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилган. Орадан 8 кун ўтиб фуқаро бу ҳуқуқбузарликни такроран содир этган.Қонунчиликка кўра, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниши белгилаб қўйилган.Шунга асосан фуқаронинг транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳозир мусодара қилиш юзасидан ҳужжатлар тўпланиб, судга даъво аризаси киритилмоқда.
https://sputniknews.uz/20230530/noqonuniy-chiqindi-fuqaro-jarima-35497366.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1d/39437390_1307:113:3434:1708_1920x0_80_0_0_a39eb6fe136b826914295bf042f6918b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш жарима
белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш жарима
Белгиланмаган жойга такроран чиқинди ташлаган фуқаронинг юк машинаси мусодара қилинмоқда
Тошкент туманида фуқаро сув бўйига "ЗиЛ" юк машинасида қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетган.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Тошкент туманида фуқаро иккинчи марта белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетгани учун унинг юк машинаси мусодара қилинади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро A.T. Қорасарой маҳалласидан оқиб ўтувчи сув бўйига "ЗиЛ" юк машинасида қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетган. Унинг бу ҳаракатлари ҳудуддаги хонадонлардан бирига ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган.
Шу сабабли фуқаро 7 сентябрь куни БҲМнинг 5 баравари миқорида, яъни 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилган. Орадан 8 кун ўтиб фуқаро бу ҳуқуқбузарликни такроран содир этган.
Қонунчиликка кўра, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниши белгилаб
қўйилган.
Шунга асосан фуқаронинг транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳозир мусодара қилиш юзасидан ҳужжатлар тўпланиб, судга даъво аризаси киритилмоқда.