Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Америка Украина мағлубиятини тан олди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишУничтоженный танк ВСУ. Архивное фото
Уничтоженный танк ВСУ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ ОАВлари Украинадаги жанглар ҳақида ёзганда ғалати ҳолат кўриниб қолди: Улар танклар, БМП ва БТРлар йўқотишлари ҳақида жон куйдириб ёзади, аммо қурбон бўлган минглаб украиналик аскарлар ҳақида бирор сўз йўқ.
Америка демократиясининг жарчиси бўлган “Нью-Йорк Таймс” алоқа чизиғидаги бироз хотиржамликдан фойдаланиб, Украинанинг қарши ҳужуми натижаларини сарҳисоб қилди.
Натижалар ҳайратланарли бўлиб чиқди: Украина Қуролли кучлари "ҳужум" давомида нафақат ишчи кучи ва техникада улкан йўқотишларга дуч келди, балки эгаллаб турган ҳудудларни ҳам йўқотишга муваффақ бўлган.
“Бугунги кунда Россия йил бошидагига қараганда 200 квадрат километр кўпроқ майдонни назорат қилади”, — дея қуруқ таъкидлайди нашр.
Биз тушунишимиз керакки, Америка газетаси украиналиклар билан бирга ўйнашда давом этмоқда, уларнинг баҳсли ҳудудлардаги барча ҳаракатларини ғалаба деб ҳисобламоқда ва ҳатто улар ҳеч нарсага эриша олмаган аҳоли пунктларини ҳам эгаллаб олган дейишмоқда. Лекин барибир натижа фақат умидсизлик келтирмоқда. УҚК фронтнинг жанубий секторида минимал олға силжиши Россиянинг шимолдаги олдинга силжиши билан қопланади.

Мақоладан ҳайратланарли хулоса шуки, Украина ҳужуми охир-оқибат уларнинг чекиниши ва аввал эгаллаб турган позицияларининг йўқотишига олиб келган. Демак ўн минглаб аскарлар шунчаки чекиниш учун қурбон бўлган.

Украина Қуролли кучларининг стратегияси Одессада яшовчи Соломон Пляр мактабидаги рақсларга жуда ўхшайди: "бир қадам олдинга ва икки қадам орқага".
Уч ой олдин эса америкалик стратеглар ажабтовур режалар тузган эди. Июнь ойида таниқли тарғиботчи Энн Апплебаум Украина Қуролли кучларининг ғалабали ҳужуми режасини батафсил баён қилиб, ёзги булбулдек сайраган эди.
Аввало, Украина армияси Қримга таъминот йўллари ва сув таъминотини тўсиб қўяди. Мелитопол, Бердянск, Мариуполни, Донецк ва Луганскни қўлга киритади. У ердаги ҳамма нарсани мусодара қилади. Бу орада қўрқиб, таъминотсиз қолган қримликлар ярим оролдан оммавий равишда қочиб кета бошлайди. Украина армияси ярим оролни жангсиз эгаллайди ва у ерни этник тозалаш ҳамда руслар ва "сотқинларга"га қарши репрессияларни бошлайди.
Мағлуб бўлган Россия тинчликни сўрайди. У Украина шартларига кўра, яъни таслим бўлади. Россиянинг янги субъектлари ва Қрим Украина таркибига қайтади, Ғарбда музлатилган маблағлар ва активлар товон пули сифатида олиб қўйилади. Умуман Россияни тўхтовсиз тўлаш ва тавба қилишга мажбур қилишади...

Ҳа, режалар бисёр эди - афсуски Голливудда уларга мос фильм суратга олишга улгуришмади. Эҳтимол, бунга сценарий ёзувчиларнинг иш ташлаши халал берган.

Хўш, Украина ғалабасига нима халал берди?
Биз ёзда қарши ҳужумга нима тўсқинлик қилганини яхши биламиз: буталар, ўтлар ва ёш дарахтлар. Немис танкларини тўхтатиш учун жасорат билан ингичка шохларини чўзган бу "ёш дарахтлар" айниқса таъсирли эди.
Бироқ, энди куз келди. Украина армияси янги даҳшатли душманларга дуч келмоқда: ёмғир, лой ва кўлмак ҳамда афсонавий рус "лойгарчилиги". Уларнинг барчаси Кремль томонидан сахийлик билан ёлланган.
"Кейинги ой кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда", дейилади "Нью-Йорк Таймс" об-ҳаво прогнозида. "Бу жанг майдонида Американинг 75 тоннали "Abrahms" танклари ёки Британиянинг "Challenger"лари шунчаки чўкиб кетади,” — деб фантастик инсайд билан бўлишади демократлар газетаси.

Америкалик газетачилар учун яна бир инсайд — куздан кейин қиш, ва Россиянинг таниқли генерали — Мороз келади. У ҳақиқий диктатор каби, глобал исишни тан олмайди ва ҳар доим Россия томонидан жанг қилади. Катта ўзгариш бўлишига умид қилманглар.

Фронтнинг у ёки бу йўналишда жиддий олдинга силжишини англатмайдиган бу урушидан кимга фойда? Россиялик айрим диванда ўтириб таҳлил қилувчилар, одатда келинглар Киев, Варшава, Лондон ёки Вашингтонга зарба берайлик, дейишади одатда. Хўш, зарба бердик ҳам, кейин нма бўлади? Улар ҳам жавоб қайтаради, биз бирорта миллион кишилик шаҳримизни йўқотишимиз мумкин. Бунинг нима кераги бор?
Америкаликлар эса бунинг аксига ишонади: “мудофаа ҳаракатлари Россия учун фойдалидир. <…> Россия стратегияси — украиналикларни ҳужумга ўтишга мажбур қилиш, ва уларнинг иложи борича кўпроқ ишчи кучи ва техникасини йўқ қилиш. Бу стратегия Украина учун катта хавф туғдиради, чунки унинг вақти тугамоқда. “Ҳудудий ютуқлар бўлмаса, Ғарбнинг қўллаб-қувватлаши тугаши мумкин. <...> Россия Ғарб чарчаб, Украинадан юз ўгиришини кутмоқда”.
Албатта, Россия шунчаки кутиб ўтиргани йўқ. У махсус операциянинг мақсад ва вазифаларини фаол амалга оширмоқда. Украинани денационализация ва демилитаризация қилмоқда, шу билан бирга замонанинг энг кучли ҳарбий блоки Шимолий Атлантика иттифоқининг омборларини бўшатмоқда.
Мудофаа ҳаракатлари бизнинг асосий вазифамиз - инсон ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Коллектив Ғарбнинг режалари, аксинча, йўқотишларни максимал даражада оширишдир. Бундан ташқари, руслар ҳам, украинлар ҳам - Ғарб учун ҳали ҳам битта ва қабул қилиб бўлмайдиган даражада катта славян халқимиз.Уни ёки бутунлай йўқ қилиш керак ёки улар ўнлаб йиллар давомида чиқа олмайдиган бирор демографик тушкунликка ташлаш керак.

Бу парадоксал нарса: Ғарбда танклар, БМП ва БТРлар йўқотишлари жуда оғриқли қайд этишади, аммо одам йўқотишлари ҳеч кимни қизиқтирмайди.

Forbes 24 сентябрда Авдеевка яқинида УҚКнинг навбатдаги мағлубиятини қуйидагича тасвирлайди: Украина аскарлар қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишди, рус ҳарбийлари уларни ҳайдаб чиқаришди. Чекиниш пайтида УҚК бир вақтнинг ўзида 8та техника - бешта пиёда жанговар машинасини ва учта Польшанинг "Россомаха" зирҳли транспортёрларини йўқотишди, деб ёзади нашр.
Муаллиф куйиб кетган техникага мотам тутади ва уларни оғзидан бол томиб мақтайди: улар тезюрар, енгил ва кучли қуролга эга ва улар сув тўсиқларидан ўтиш имконига эга бўлган амфибиялар сифатида яратилган, деб ёзади муаллиф.
Аммо Forbes мақоласида бу маъносиз тўқнашувда ҳалок бўлган ва яраланган ўнлаб ёки юзлаб Украина аскарлари ҳақида бир оғиз сўз йўқ.
Бу Вашингтон уруш олиб боришининг классик услуби; у Ироқ, Афғонистон ва Югославияда қўлланилган, мамлакатларни бўлиб ташлаб бир давлат халқини бир-бирига қарши қўйган.
Украиналик сохта сиёсатчи ва давлат раҳбарлари сўзлари билан айтганда, "Украина ё Американики бўлади ёки чўл бўлади". Украина Қуролли кучлари стратегиясига қарагандан иккинчи вариант яқинлашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0