https://sputniknews.uz/20230928/sergelidagi-yongin-15-ming-kvm-maydonni-egallagan-39410831.html
Сергелидаги ёнғин 15 минг квадрат метр майдонни эгаллаган — ФВВ
Сергелидаги ёнғин 15 минг квадрат метр майдонни эгаллаган — ФВВ
Sputnik Ўзбекистон
Вазият тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
2023-09-28T15:25+0500
2023-09-28T15:25+0500
2023-09-28T15:51+0500
тошкентдаги омборда кучли портлаш
ҳодисалар
ўзбекистон
тошкент
сергели тумани
портлаш
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39388630_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_af491288254def05f23eef2be9f02d9d.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қурувчи” МФЙ Хонобод кўчасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхоналар ҳудудида чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.Энг сўнгги тезкор хабарлар, фото, видео бизнинг (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 02:48 да ёнғинга етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида соат 05:02 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:47 да батамом ўчирилган.Воқеа жойида тегишли ташкилот ва хизматлар ҳамкорлигида тезкор Штаб ташкил этилди.Вазият тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.Содир бўлган ёнғин юзасидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари Тошкент шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди. ССВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола эса воқеа жойида вафот этган.Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш юзасидан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган.Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
ўзбекистон
сергели тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39388630_0:41:959:761_1920x0_80_0_0_cceceb722cfda0f69064cd687956e1bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергелидаги ёнғин
Сергелидаги ёнғин 15 минг квадрат метр майдонни эгаллаган — ФВВ
15:25 28.09.2023 (янгиланди: 15:51 28.09.2023) Вазият тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қурувчи” МФЙ Хонобод кўчасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхоналар ҳудудида чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга
хабар тушган. Энг сўнгги тезкор хабарлар, фото, видео бизнинг (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 02:48 да ёнғинга етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида соат 05:02 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:47 да батамом ўчирилган.
Ёнғин жойига Ўзбекистон бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Абдулла Арипов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Божхона бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи хизматларнинг раҳбарлари чиққан.
Воқеа жойида тегишли ташкилот ва хизматлар ҳамкорлигида тезкор Штаб ташкил этилди.
Ёнғинни бартараф этиш ишларига, ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди. Дастлабки ўрганиш ишларига кўра 15 минг кв.м омборхона майдонида ёнғин ўчирилиб, 30 минг кв.м майдони сақлаб қолинди.
Вазият тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Содир бўлган ёнғин юзасидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари Тошкент шаҳар Прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш
содир бўлди. ССВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола эса воқеа жойида
вафот этган.Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш юзасидан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси
тузилган.Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят
иши қўзғатилган.