https://sputniknews.uz/20230928/sergelidagi-portlash-jinoyat-ishi-39399114.html
Сергелидаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Сергелидаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Sputnik Ўзбекистон
28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди. ССВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола эса воқеа жойида вафот этган.
2023-09-28T11:53+0500
2023-09-28T11:53+0500
2023-09-28T12:13+0500
тошкентдаги омборда кучли портлаш
жамият
тошкент
портлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39388670_0:76:1280:796_1920x0_80_0_0_de304cb14ab05eac8ed0f174a80e80c6.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Inter Logistics“ МЧЖ омборхонасида юз берган портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.Энг сўнгги тезкор хабарлар, фото, видео бизнинг (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.Ҳозир жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган. Ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган. Кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.Вазирлик воқеа тафсилотлари юзасидан ахборот бериб борилишини қўшимча қилган.Эслатиб ўтамиз, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш содир бўлди. ССВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола эса воқеа жойида вафот этган.Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш юзасидан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган.
https://sputniknews.uz/20230928/toshkentdagi-portlash-foto-video-39384244.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1c/39388670_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0c0d9780fb17983dc23c2c4d2d18c269.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергелидаги портлаш жиноят иши тошкент кучли портлаш видео сурат
сергелидаги портлаш жиноят иши тошкент кучли портлаш видео сурат
Сергелидаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
11:53 28.09.2023 (янгиланди: 12:13 28.09.2023) Жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Inter Logistics“ МЧЖ омборхонасида юз берган портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди. Энг сўнгги тезкор хабарлар, фото, видео бизнинг (лотин/кирилл). Обуна бўлинг, тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг. “Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган”, - дейилган хабарда.
Ҳозир жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган. Ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган. Кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Вазирлик воқеа тафсилотлари юзасидан ахборот бериб борилишини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида “Inter Logistics” компанияси омборида кучли портлаш
содир бўлди. ССВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола эса воқеа жойида
вафот этган.Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш юзасидан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси
тузилган.