28 сентябрь куни соат 03:00да ФВВ Тошкент шаҳар Бошқармаси навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Сергели тумани “Қипчоқ” кўчасида жойлашган “Интер Логистика” МЧЖга тегишли омборхонада чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.
16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган.
Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда.
Ёнғин майдони ҳамда жабрланувчилар сони ҳақидаги маълумотларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.