Октябрда об-ҳаво қандай бўлади

© Sputnik/Элина БекназароваКуз фасли
Куз фасли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2023
Oбуна бўлиш
Октябрь ойида ёмғирлар биринчи ўн кунликнинг охирида ҳамда иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бу йилнинг октябрь ойи ҳам сентябрь каби қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ойнинг биринчи ҳафтасида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати +11..+16 даража атрофида бўлган салқинлик ҳис этилади. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони +23...+28 даражагача, жанубда баъзи жойларда +30 даражагача иситади.
Кейинчалик ойнинг охиригача республика ҳудуди бўйича ҳарорат кечалари +10...+15 даража +3...+8 даражагача, кундуз кунлари +23...+28 даражадан +13...+18 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида ойнинг иккинчи ярмида кечаси ва эрталаб ҳавода кузги совуқ ва тупроқда 0...-3 даражагача кузатилиши мумкин. Бундай ҳарорат октябрь ойининг иқлимий меъёрига яқиндир.
Октябрь ойида ёмғирлар биринчи ўн кунликнинг охирида ҳамда иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида кутилмоқда
Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик октябрь ойида 4 кундан 8 кунгача, республиканинг энг чекка жанубида 1 кундан 3 кунгача кузатилади. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо ҳавода кескин совуқ кузатилганда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмайди.
Янгиликлар лентаси
0