Махсус операция: 26 сентябрнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишБойцы отряда спецназначения "Эспаньола" ВС РФ выполняют задачи на Артемовском направлении
Бойцы отряда спецназначения Эспаньола ВС РФ выполняют задачи на Артемовском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2023
Oбуна бўлиш
Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича Россиянинг махсус ҳарбий операцияни муваффақиятли давом этмоқда. 26 сентябрь куни Украинанинг қурбон бўлган ва яраланган аскарлари сони 650 дан ошди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Красногоровка, Первомайское ва Химик аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина бўлинмаларининг тўртта ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 310 нафар ҳарбий хизматчи (қурбон бўлган ва яраланган), бешта танк, бешта БМП, саккизта машинани ташкил қилди. Артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Вербовое қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 71-егерь (ўрмончи) ва 36-аэромобил бригадаларининг иккита ҳужуми қайтарилди. Душман йўқотишлари 70 га яқин ҳарбий хизматчи, иккита БМП ва учта машинани ташкил қилди. Бундан ташқари, артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Paladin" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Харков вилоятининг Берестовое ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга зарба берди. Кун давомида 50ка яқин украиналик ҳарбий хизматчи ва иккита машина йўқ қилинди. "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасига зарба берилди.
Шунингдек, Суми вилоятининг Середина-Буда ва Харков вилоятининг Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бўлинмаларининг иккита дала ўқ-дори етказиб бериш пункти йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи Кузмино ва Червоная Дибрава аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 67-механизациялантирилган бригадаси ва 12-махсус кучлар бригадасининг учта ҳужумни қайтарди. ДХРнинг Григоровка аҳоли пункти ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚК шахсий таркиби ва жанговар техникасига зарба берилди.
Душман йўқотишлари 90 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва иккита пикапни ташкил қилди. Артиллерияга қарши жанг пайтида "Акация" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари Ровнопол қишлоғи ҳудудида УҚКга зарба берди ва ДХРнинг Старомаёрское қишлоғи ҳудудида ҳужумни қайтарди. Душманнинг кунлик йўқотишлари 120 га яқин ҳарбий хизматчиларни, иккита зирҳли жанговар техникани, учта автомашинани ва Д-20 гаубицасини ташкил қилди.
Херсон йўналишида артиллерия зарбалари ёрдамида 15 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар йўқ қилинди, шунингдек, Украина Қуролли кучларининг ўнта машинасига зарба берилди.
Россия авиацияси УҚКнинг 117 та ҳудудда жойлашган шахсий таркиби ва ҳарбий техникасига зарба берди. Бундан ташқари, Днепровское аҳоли пункти ҳудудида позиция очилди ва Украинанинг "Анклав" учувчисисз аппаратларга қарши электрон уруш станцияси йўқ қилинди. Херсон вилоятининг Киселевка аҳоли пункти ҳудудида 124-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучлари Николаев вилоятидаги Кулбакино аэродромида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 қирувчи самолётини йўқ қилди.
Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари кун давомида бешта АҚШда ишлаб чиқлган HIMARS ракетасини, АҚШда ишлаб чиқилган JDAM бошқариладиган ҳаво бомбаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган HARM антирадар ракетаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Артемовск, Спартак, Невелское, Новопетриковка, Лисичанск, Херсон Кринки, Казачьи лагери, Великий Виселок, Токмак ва Пологи аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 57 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 479 та самолёт, 250 та вертолёт, 7172 та учувчисиз аппарат, 438 та зенит-ракета тизими, 12 151 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1155 та кўп ракеталари жанговар техника, 6542 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 13477 дона махсус ҳарбий автомобилларидан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0