https://sputniknews.uz/20230926/markaziy-vokzallar-savdo-majmualari-39309862.html
Энди марказий вокзаллар атрофида савдо мажмуалари қуриш мумкин бўлади
Энди марказий вокзаллар атрофида савдо мажмуалари қуриш мумкин бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Вокзаллардаги жойлар ижара учун аукционга чиқарилади.
2023-09-26T07:00+0500
2023-09-26T07:00+0500
2023-09-26T11:25+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистонда об-ҳаво
темир йўл
ўзбекистон темир йўллари
шавкат мирзиёев
савдо
поезд қатнови
тадбиркор
экспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37448650_0:63:3072:1791_1920x0_80_0_0_5aa3f15acdb454ed3945791800a66222.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Марказий вокзаллар атрофида замонавий савдо мажмуалари қуриш мумкин бўлади, вокзаллардаги жойлар ижара учун аукционга чиқарилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокидаги темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтган йиғилишда маълум қилинди. Қайд этилишича, марказий вокзаллар атрофида замонавий савдо мажмуалари қуриш мумкин бўлади, вокзаллардаги жойлар ижара учун аукционга чиқарилади. Темир йўл станциялари атрофида бўш жойлар аниқланиб, логистика хизматлари ва ишлаб чиқариш лойиҳалари жойлаштирилади.“Ўзбекистон темир йўллари”нинг носоҳавий активларини қайта кўриб чиқиш, уларни сотишдан тушган маблағлар темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш муҳимлиги таъкидланди.Маълумот учун, сўнгги етти йилда мамлакатда саноат корхоналари кўпайиб, 110 мингтага етди. 2 мингдан зиёд янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Экспорт ҳажми 1,6 баробар ошиб, ўтган йили 19 миллиард долларга етди. Буларнинг натижасида мамлакатимизда юк айланмаси 30 фоизга ошган.Ўзбекистон каби дунё океанларига тўғридан-тўғри чиқиш имкони йўқ мамлакатлар учун энг қулай ва арзон транспорт бу – темир йўл ҳисобланади. Лекин ҳозир ички бозорда маҳсулотнинг атиги 5 фоизи, экспортда эса 45 фоизи поездда ташилаяпти.
https://sputniknews.uz/20230925/ozbekiston-temir-yollari-xolding-39301949.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/01/37448650_279:0:3010:2048_1920x0_80_0_0_20d9dd1ff4208566bdb6676bd9b54622.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон марказий вокзаллар савдо мажмуалари аукцион поезд шавкат мирзиёев
ўзбекистон марказий вокзаллар савдо мажмуалари аукцион поезд шавкат мирзиёев
Энди марказий вокзаллар атрофида савдо мажмуалари қуриш мумкин бўлади
07:00 26.09.2023 (янгиланди: 11:25 26.09.2023) Вокзаллардаги жойлар ижара учун аукционга чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Марказий вокзаллар атрофида замонавий савдо мажмуалари қуриш мумкин бўлади, вокзаллардаги жойлар ижара учун аукционга чиқарилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокидаги темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтган йиғилишда
маълум қилинди. Қайд этилишича, марказий вокзаллар атрофида замонавий савдо мажмуалари қуриш мумкин бўлади, вокзаллардаги жойлар ижара учун аукционга чиқарилади. Темир йўл станциялари атрофида бўш жойлар аниқланиб, логистика хизматлари ва ишлаб чиқариш лойиҳалари жойлаштирилади.
"Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда “ягона дарча” тамойили орқали юк ҳужжатларини электрон расмийлаштириш, вагонларга GPS ўрнатиш ва онлайн омбор ахборот тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди", — дейилади хабарда..
“Ўзбекистон темир йўллари”нинг носоҳавий активларини қайта кўриб чиқиш, уларни сотишдан тушган маблағлар темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш муҳимлиги таъкидланди.
Маълумот учун, сўнгги етти йилда мамлакатда саноат корхоналари кўпайиб, 110 мингтага етди. 2 мингдан зиёд янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Экспорт ҳажми 1,6 баробар ошиб, ўтган йили 19 миллиард долларга етди. Буларнинг натижасида мамлакатимизда юк айланмаси 30 фоизга ошган.
Ўзбекистон каби дунё океанларига тўғридан-тўғри чиқиш имкони йўқ мамлакатлар учун энг қулай ва арзон транспорт бу – темир йўл ҳисобланади. Лекин ҳозир ички бозорда маҳсулотнинг атиги 5 фоизи, экспортда эса 45 фоизи поездда ташилаяпти.