https://sputniknews.uz/20230925/ozbekiston-temir-yollari-xolding-39301949.html
“Ўзбекистон темир йўллари” негизида алоҳида корхоналар ташкил этилади
“Ўзбекистон темир йўллари” негизида алоҳида корхоналар ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон темир йўллари”ни холдингга айлантириб, тизимда замонавий бошқарувни жорий қилиш, жумладан, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди.
2023-09-25T19:13+0500
2023-09-25T19:13+0500
2023-09-25T19:35+0500
жамият
ўзбекистон темир йўллари
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/02/31956952_0:129:940:658_1920x0_80_0_0_9bf57b5aa2c38546a1aca5d9f53e41bb.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” холдингга айлантирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасини ислоҳ қилишга оид ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Вагонлар паркини янгилашга мўлжалланган кредит ва компенсация ажратиш механизмларини жорий қилиш вазифаси қўйилди.Бундан ташқари, йиғилишда импорт вагонларининг катта қисми пойтахт ва вилоят марказларига кириб келиши оқибатида станцияларда тирбандлик юқори бўлаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан темир йўл юк станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш имкониятини ўрганиш зарурлиги қайд этилди. Бу шаҳарларда юк машиналари ҳаракатини қисқартиришга, туманларга қўшимча инвестиция киришига хизмат қилади.Қайд этилишича, марказий вокзалларга кириб-чиқиш имконияти чекланган. Автомобиль сақлаш жойлари вокзаллардан узоқ. Вокзалларда савдо ва сервис хизматлари лозим даражада йўлга қўйилмаган.Поезд тўқнашувлари ҳолатларининг олдини олиш учун барча автомобиль ва темир йўл кесишмаларини назорат қилиш, йўл белги, шлагбаум ва камералар ўрнатиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/02/31956952_108:55:931:672_1920x0_80_0_0_8f60308eb7621cac6d848234d9e8b4ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон темир йўллари холдинг маълумот
ўзбекистон темир йўллари холдинг маълумот
“Ўзбекистон темир йўллари” негизида алоҳида корхоналар ташкил этилади
19:13 25.09.2023 (янгиланди: 19:35 25.09.2023) ЎТЙ таркибида инфратузилма, юк ташиш, йўловчи ташиш ва вокзаллар бошқаруви билан шуғулланувчи алоҳи корхоналар ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” холдингга айлантирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасини ислоҳ қилишга оид ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
“Ўзбекистон темир йўллари”ни холдингга айлантириб, тизимда замонавий бошқарувни жорий қилиш, жумладан, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди", - дейилган давлат раҳбари матбуот хизмати
хабарида. Вагонлар паркини янгилашга мўлжалланган кредит ва компенсация ажратиш механизмларини жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари, йиғилишда импорт вагонларининг катта қисми пойтахт ва вилоят марказларига кириб келиши оқибатида станцияларда тирбандлик юқори бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан темир йўл юк станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш имкониятини ўрганиш зарурлиги қайд этилди. Бу шаҳарларда юк машиналари ҳаракатини қисқартиришга, туманларга қўшимча инвестиция киришига хизмат қилади.
Қайд этилишича, марказий вокзалларга кириб-чиқиш имконияти чекланган. Автомобиль сақлаш жойлари вокзаллардан узоқ. Вокзалларда савдо ва сервис хизматлари лозим даражада йўлга қўйилмаган.
Поезд тўқнашувлари ҳолатларининг олдини олиш учун барча автомобиль ва темир йўл кесишмаларини назорат қилиш, йўл белги, шлагбаум ва камералар ўрнатиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.