Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ҳажмини 10 миллиард долларгача оширади

© Министерство инвестиций,промышленности и торговли республики УзбекистанИнвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Oбуна бўлиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо ҳажмини 10 миллиард долларгача оширади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ўсишининг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этишди. Охирги 6 йилда бу кўрсаткич қарийб 2,5 баробар ошиб, 4,6 миллиард долларни ташкил этди. Шу нуқтаи назардан, ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ва кўламини кенгайтириш юзасидан вазифалар белгиланди.
“Озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобил, электр жиҳозлари, қора металлар, нефт-газ маҳсулотларини етказиб бериш ҳисобига савдо кўрсаткичларини яқин йилларда 10 миллиард долларгача ошириш бўйича қўшимча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Шу йилнинг баҳорида ташкил этилган ва ўтган ойларда 1,3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилишга муваффақ бўлган қўшма ташқи савдо компанияси бунга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.
Қайд этилишича, мулоқотда, шунингдек, сармоявий шериклик ва саноат кооперацияси кўламини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди ҳамда энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, транспорт ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди.
“Учрашув якунида эришилган келишувларни ҳаётга жорий қилиш ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги йўналишларини белгилаш юзасидан келгусида ҳамкорлик қилиш формати бўйича келишиб олинди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Маълумот учун, Қозоғистон президентининг 2022 йил декабр ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган 7 та савдо шартномаси ва 24 та қўшма инвестициявий битим амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0