https://sputniknews.uz/20230923/ozbekiston-olimlar-oltoy-xalqaro-baxshilar-qurultoyi-39245352.html
Ўзбекистонлик олимлар Олтойда халқаро бахшилар қурултойида иштирок этишди
Ўзбекистонлик олимлар Олтойда халқаро бахшилар қурултойида иштирок этишди
Sputnik Ўзбекистон
Олтойда “Замонавий маданиятда эпик мерос” халқаро форуми ва Халқаро бахшилар қурултойи бўлиб ўтди.
2023-09-23T15:43+0500
2023-09-23T15:43+0500
2023-09-23T15:43+0500
маданият
россия
олтой ўлкаси
ўзбекистон
анжуман
бахшичилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/17/39245534_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_21618575ea2f98940ad78e0f8d14183e.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Олтойда халқаро бахшилар қурултойи бўлиб ўтди, унда ўзбек олимлари ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.Горно-Алтайск шаҳрида “Замонавий маданиятда эпик мерос” халқаро форуми ва Халқаро бахшилар қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда ўзбекистонлик олимлар, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети катта ўқитувчиси Анвар Бўронов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Фаррух Жабборов иштирок этди.Олтой Республикасининг М.В.Чевалков номидаги Миллий кутубхонаси мажлислар залида “Эпик мероснинг замонавий санъат ривожига таъсири” мавзусида анжуман ташкил этилди.Давра суҳбатида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон ҳамда Бошқирдистон, Саха (Якутия), Тива, Хакасия, Татаристон, Москва ва Санкт-Петербургдан олимлар, режиссорлар, санъаткорлар халқ оғзаки ижоди тўғрисида сўз юритишди.Шунингдек, иштирокчилар А.В.Анохин номидаги Миллий музейда олтой кайчилари ички бўғиқ овозда куйлаш маҳоратидан машғулот ўтишди. Учрашувда Россияда хизмат кўрсатган артист, кайчи Ногон Шумаров анъанавий ижрочиликнинг ўзига хосликлари ҳақида маълумот берди. Халқаро бахшилар қурултойининг кўп карра ғолиблари Кидраш Шумаров, Наталя Енчинова, Монуне Тайтиков ҳамда ёш кайчи Тимур Минаков чиқиш қилди.
олтой ўлкаси
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/17/39245534_48:0:1185:853_1920x0_80_0_0_b64d766c815886de45c5330815212f7c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олтой “замонавий маданиятда эпик мерос” халқаро форуми ва халқаро бахшилар қурултойи алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети анвар бўронов республика маънавият ва маърифат маркази фаррух жабборов
олтой “замонавий маданиятда эпик мерос” халқаро форуми ва халқаро бахшилар қурултойи алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети анвар бўронов республика маънавият ва маърифат маркази фаррух жабборов
Ўзбекистонлик олимлар Олтойда халқаро бахшилар қурултойида иштирок этишди
Олтойда “Замонавий маданиятда эпик мерос” халқаро форуми ва Халқаро бахшилар қурултойи бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Олтойда халқаро бахшилар қурултойи бўлиб ўтди, унда ўзбек олимлари ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
хабар берди. Горно-Алтайск шаҳрида “Замонавий маданиятда эпик мерос” халқаро форуми ва Халқаро бахшилар қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда ўзбекистонлик олимлар, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети катта ўқитувчиси Анвар Бўронов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Фаррух Жабборов иштирок этди.
Олтой Республикасининг М.В.Чевалков номидаги Миллий кутубхонаси мажлислар залида “Эпик мероснинг замонавий санъат ривожига таъсири” мавзусида анжуман ташкил этилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон ҳамда Бошқирдистон, Саха (Якутия), Тива, Хакасия, Татаристон, Москва ва Санкт-Петербургдан олимлар, режиссорлар, санъаткорлар халқ оғзаки ижоди тўғрисида сўз юритишди.
"Анвар Бўронов Олтой ва Ўзбекистон топонимлари орасидаги ўхшашликлар юзасидан маъруза қилди. Фаррух Жабборов эса ўзбек “Гўрўғли” туркум достонларида қаҳрамонларнинг ерости олами ва самовий сарҳадларга сафарлари, бундай сюжетлар билан олтой фолклоридаги параллеллар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, иштирокчилар А.В.Анохин номидаги Миллий музейда олтой кайчилари ички бўғиқ овозда куйлаш маҳоратидан машғулот ўтишди. Учрашувда Россияда хизмат кўрсатган артист, кайчи Ногон Шумаров анъанавий ижрочиликнинг ўзига хосликлари ҳақида маълумот берди. Халқаро бахшилар қурултойининг кўп карра ғолиблари Кидраш Шумаров, Наталя Енчинова, Монуне Тайтиков ҳамда ёш кайчи Тимур Минаков чиқиш қилди.