Энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

© CC0 / Unsplash / Charles DeluvioИш жараёни
Иш жараёни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Oбуна бўлиш
2023 йил 1 ноябрга қадар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 492-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.
Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:
давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.mehnat.uz)га;
қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига;
ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.
Кадрлар иши рақамлаштирилди, айни дамда HRM.ARGOS.UZ ахборот тизимига 4 мингдан ортиқ давлат идоралари уланди.
Тизим қандай имкониятларга эга?
Қоғоз сарфини камайтиради;
Вақтни тежайди;
Кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради;
Ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
Давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради.
Бугунга қадар тизимга 4 мингдан ортиқ ташкилотлар уланган. Шунингдек, платформа самарали ишлаши учун "кадровик"лар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
vacancy.argos.uz — вакант лавозимлар ягона очиқ порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.
2023 йил 1 ноябрга қадар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ (vacancy.argos.uz) порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.
Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари 2023 йил 1 октябрга қадар давлат органларининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини электрон платформа (hrm.argos.uz)га улаш чораларини кўради.
Янгиликлар лентаси
0