Махсус операция: 22 сентябрнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишПуск российских ракет по арсеналу с западным оружием во Львовской области
Пуск российских ракет по арсеналу с западным оружием во Львовской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2023
Oбуна бўлиш
Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича Россиянинг махсус ҳарбий операцияни муваффақиятли давом этмоқда. 22 сентябрь куни Украинанинг қурбон бўлган ва яраланган аскарлари сони 500 дан ошди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг 22 сентябрь ҳисоботи:

Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Водяное ва Мариинка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина қўшинларининг 4та ҳужумни қайтарди. Душман йўқотишлари 200 га яқин ҳарбий хизматчиларни, иккита БМП ва учта машинани ташкил қилди.
Артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, "Гиацинт-Б" тўпи, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-36 артиллерияга қарши радар станцияси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи Григоровка посёлкаси ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚКнинг Миллий гвардияси 12чи махсус кучлар бригадаси ва 5чи бригадасининг иккита ҳужумни қайтарди. Украина томони 60 нафар ҳарбий хизматчиси, учта зирҳли жанговар машинаси, иккита пикап ва иккита Д-30 гаубицаси йўқотди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари Работино ва Вербовое аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг ишчи кучи ва техникаси тўпланган позицияга зарба берди. Кун давомида 20 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва иккита автомобиль йўқ қилинди.
Бундан ташқари, артиллерияга қарши жангда АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси ва учта Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари Елизаветовка, Старомаёрское, Новодонецкое ва Приютное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг ҳарбий хизматчилари ва техникаси жамланган позицияларга зарба берди. Украина 110 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси ва учта пикапини йўқотди.
ДХРнинг Зелений Гай қишлоғи ҳудудида УҚК 1-танк бригадасининг ўқ-дорилар омборига зарба берилди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи бўлинмалари Артемовка, Синковка, Берестовое ва Ивановка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга қарата ўт очди. УҚК йўқотишлари 20 тагача ҳарбий хизматчи, Германияда ишлаб чиқарилган иккита Leopard танки ва учта автомашинани ташкил этди.
Артиллерияга қарши жангда Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Германияда ишлаб чиқарилган "Panzerhaubitze 2000" ўзиюрар гаубица, иккита Мста-Б ва Д-30 гаубицаси ва "Рапира" танкка қарши қуроли йўқ қилинди. Харков вилоятининг Липци туманида УҚК 113-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналиши бўйича, кун давомилда душманнинг 80 тагача ҳарбий хизматчиси, 7та техникаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 124 та ҳудудда жойлаштирилган шахсий таркиби ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Херсон вилояти, Новопетровка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг П-18, СТ-68 ва ПРВ-16 ҳаво нишонларини аниқлаш ва кузатиш радар станцияларига зарба берилди.
ДХРНинг Серебрянка, Дружба ва Дилеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКннг 24, 28 ва 67-механизациялашган бригадаларнинг бешта назорат пункти, 100-ҳудудий мудофаа бригадаси ва Украина Миллий гвардиясининг 15-полки мағлубиятга учради.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив тизимининг 10та ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, Верхнекаменка, Лисичанск, Старомихайловка, Горловка, Очеретоватое, Чистополе ва Новая Какаҳовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 15 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 475та самолёт, 249та вертолёт, 7035 та учувчисиз аппарати, 438 та зенит-ракета тизими, 12027 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1154 та ёппасига ўт очиш реактив тизими, 6488 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 13301 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0