https://sputniknews.uz/20230921/ozbekiston-zaharlanish-39170631.html
Ўзбекистонда сўнгги 8 ой ичида неча киши овқатдан заҳарланди
Ўзбекистонда сўнгги 8 ой ичида неча киши овқатдан заҳарланди
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида 39 та ҳолатда гуруҳли касалланиш қайд этилди. Ундан 414 нафар фуқаро жабрланди. Жабрланганларнинг 86 нафари болалардир. Яна 2 нафар фуқаро эса вафот этган.
2023-09-21T14:44+0500
2023-09-21T14:44+0500
2023-09-21T14:44+0500
жамият
ўзбекистон
заҳарланиш
нурмат отабеков
санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379804_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_20f93f4226560e68fc0404e03b3c6dba.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йилнинг 8 ойи давомида 414 нафар киши овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.Таъкидланишича, кейинги пайтларда республика аҳолиси ўртасида умумий овқатланиш шохобчалари, тўйхоналар, мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан, уй шароитида тайёрланган, сифатсиз маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ гуруҳли овқатдан заҳарланиш ва “ботулизм” касалликлари қайд этилиши ортиб бормоқда.Унинг аниқлик киритишича, 2 нафар фуқаро эса вафот этган.Қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиши сабаблари таҳлил этилганда:– аксарият умумий овқатланиш объектлари, нодавлат таълим муассасалари ошхоналари санитария қоида ва меъёрлари талабларига мос келмаган ҳолда фаолият юритаётганлиги (ошхоналар лойиҳа бўйича қурилмаган, асосий ва ёрдамчи цехлар ташкил этилмаган, иссиқ сув билан таъминланмаган ва ҳ.к.);-ошхоналарнинг жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган ва мавжудлари эса маънан эскирган ёки носоз ҳолатда эканлиги;– таом тайёрлаш учун сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши;– умумий овқатланиш объектлари ошпазларининг кўпчилиги соҳа бўйича ўқимаганлиги, уларнинг таом тайёрлаш технологияларини, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш қоидаларини билмаслиги;– аксарият ҳолларда “Санитария минимуми” ўқув курсларида ўқимаган, санитария қоида ва меъёрлари, эпидемияга қарши элементар талабларни билмайдиган, тиббий кўрикдан ўтмаган ходимлар ишга жалб этилаётгани аниқланди.
https://sputniknews.uz/20230915/toshkent-viloyati-bogcha-bolalar-ovqatdan-zaharlanish-38982978.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379804_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_af874c31bd1c0ab2a0f1aa5d339423c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон овқатдан заҳарланиш
ўзбекистон овқатдан заҳарланиш
Ўзбекистонда сўнгги 8 ой ичида неча киши овқатдан заҳарланди
Ўзбекистонда 8 ой давомида 414 киши овқатдан заҳарланган. Уларнинг 2 нафари вафот этган.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йилнинг 8 ойи давомида 414 нафар киши овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида
маълум қилди. Таъкидланишича, кейинги пайтларда республика аҳолиси ўртасида умумий овқатланиш шохобчалари, тўйхоналар, мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан, уй шароитида тайёрланган, сифатсиз маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ гуруҳли овқатдан заҳарланиш ва “ботулизм” касалликлари қайд этилиши ортиб бормоқда.
“Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида 39 та ҳолатда гуруҳли касалланиш қайд этилди. Ундан 414 нафар фуқаро жабрланди. Жабрланганларнинг 86 нафари болалардир”, - деди Отабеков.
Унинг аниқлик киритишича, 2 нафар фуқаро эса вафот этган.
Қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиши сабаблари таҳлил этилганда:
– аксарият умумий овқатланиш объектлари, нодавлат таълим муассасалари ошхоналари санитария қоида ва меъёрлари талабларига мос келмаган ҳолда фаолият юритаётганлиги (ошхоналар лойиҳа бўйича қурилмаган, асосий ва ёрдамчи цехлар ташкил этилмаган, иссиқ сув билан таъминланмаган ва ҳ.к.);
-ошхоналарнинг жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган ва мавжудлари эса маънан эскирган ёки носоз ҳолатда эканлиги;
– таом тайёрлаш учун сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши;
– умумий овқатланиш объектлари ошпазларининг кўпчилиги соҳа бўйича ўқимаганлиги, уларнинг таом тайёрлаш технологияларини, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш қоидаларини билмаслиги;
– аксарият ҳолларда “Санитария минимуми” ўқув курсларида ўқимаган, санитария қоида ва меъёрлари, эпидемияга қарши элементар талабларни билмайдиган, тиббий кўрикдан ўтмаган ходимлар ишга жалб этилаётгани аниқланди.