Тошкент вилоятидаги боғчада болалар овқатдан заҳарланди — Санэпидқўмита

© SputnikҚуйичирчиқ туманидаги 24-сон давлат болалар боғчаси, архив сурат.
Қуйичирчиқ туманидаги 24-сон давлат болалар боғчаси, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2023
Oбуна бўлиш
Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчада тарбияланаётган болаларда овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилди. Ҳозирда боғчанинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Тошкент вилоятидаги боғчада болалар овқатдан заҳарланди, дея хабар берди Санэпидқўмита.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчада тарбияланаётган болаларда овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилди.
Қайд этилишича, Ангрен шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига 13 сентябрь куни соат 14:00 дан бошлаб 14 сентябрь куни соат 21:00 га қадар боғчада тарбияланаётган болалар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратни кўтарилиши, тез-тез ич келиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган.
“Улардан 24 нафари “Овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши” бирламчи ташхиси билан ётқизилган, 7 нафарига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган”, - дейилади хабарда.
Санэпидқўмита ходимлари томонидан лаборатор текширувлар учун юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган беморлардан ҳамда, боғча омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат махсулотларидан намуналар олинди.
Боғчанинг 240 нафар тарбияланувчиси шифокорлар томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди ва тиббий назоратга олинди ва боғчанинг иш фаолияти ҳам вақтинчалик тўхтатилди.
Мактабгача таълим агентлигига кўра, 13-14 сентябрь куни 10-сонли боғчадан ташқари, Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли боғчада 3 нафар, 37-сонли боғчада эса бир нафар тарбияланувчи бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган.
Янгиликлар лентаси
0