Муҳим воқеа: Ўзбекистоннинг яна бир табиий мерос объекти ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан"Мўътадил минтақадаги Турон чўллари" трансчегаравий табиат объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилди
Мўътадил минтақадаги Турон чўллари трансчегаравий табиат объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, янги объект ЮНЕСКО рўйхатидаги мўътадил чўллар тоифасига кирадиган биринчи объект ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон иштирокидаги "Мўътадил минтақадаги Турон чўллари" трансчегаравий табиат объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Ушбу воқеа 10–25 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 45-кенгайтирилган йиғилишида содир бўлди.
“Бу экотизим ўзининг ноёблигига қарамай, ҳалигача ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилмаганди. Бундай номинациянинг уч давлат томонидан тайёрланиши минтақавий ҳамкорликнинг ёрқин намунаси бўлди”, — деди Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
Қозоғистон ва Туркманистон билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу номзодноманинг Ўзбекистонга тегишли қисми Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тайёрланган.
"Мўътадил минтақадаги Турон чўллари" Умумжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилган Ўзбекистондан қатнашган иккинчи объект ҳисобланади. 2016 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон иштирокидаги "Ғарбий Тянь-Шань" объекти ушбу рўйхатдан ўрин олган.
Таъкидланишича, янги объект ЮНЕСКО рўйхатидаги мўътадил чўллар тоифасига кирадиган биринчи объект ҳисобланади.
Ҳудуднинг Ўзбекистонга доир қисми Оролбўйи минтақаси ва Устюрт платоси ҳудудларида жойлашган 2 млн гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган бир-бирига чегарадош бешта таркибий қисм — Сайгачи, Сайгачи-Белеули, Сайгачи-Дуана, Сайгачи-Жидейли ҳамда Жанубий Устюртдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум йўлаги ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганди.
Янгиликлар лентаси
0