https://sputniknews.uz/20230920/ozbekiston-futzal-murabbiy-39145014.html
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
2023-09-20T17:36+0500
2023-09-20T17:36+0500
2023-09-20T17:53+0500
спорт
футзал
ўзбекистон
ўфа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39144018_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_5767186b7539a6eb63b22f416d2713c6.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар қилди.Шартнома ЎФА раҳбарияти ва Хосе Венансио Лопес ўртасида ўтказилган учрашувда имзоланди.Унинг сўзларига кўра, Баҳодир Аҳмедов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади, унинг штабида фаолият юритган барча мураббийлар ўз ишини давом эттиради. Жамоага физиотерапевт ва таҳлилчи мураббий ҳам таклиф этилади.ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг таъкидлашича, шартнома жаҳон чемпионати охирига қадар имзоланди.“Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз аниқ, бироқ Осиё кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз. Шартнома жаҳон чемпионати охирига қадар имзоланди. Ўйлаймизки, мундиалда муносиб қатнашамиз”, - деди Эрматов.Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/14/39144018_139:5:1078:709_1920x0_80_0_0_30c56f489619ac0a6400320c693252e9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хосе венансио лопес ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи футзал бўйича жаҳон чемпионати
хосе венансио лопес ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи футзал бўйича жаҳон чемпионати
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди
17:36 20.09.2023 (янгиланди: 17:53 20.09.2023) Испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес билан шартнома жаҳон чемпионати охирига қадар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати
хабар қилди. Шартнома ЎФА раҳбарияти ва Хосе Венансио Лопес ўртасида ўтказилган учрашувда имзоланди.
“Аввало, Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганимдан хурсандман. ЎФА раҳбарияти мамлакатда футзал бўйича улкан лойиҳа амалга оширилаётганини айтди. Ҳозирча фақатгина ташкилий ишлар билан банд бўламан, жамоа билан Осиё кубоги саралаш босқичидан сўнг машғулотларни бошлайман. Унга қадар ҳозирги бош мураббий Баҳодир Аҳмедов жамоа билан ишлайди. Ўйлайманки, бир жамоа бўлиб ишласак, албатта, кўзланган натижага эришамиз”, - деди Хосе Венансио Лопес.
Унинг сўзларига кўра, Баҳодир Аҳмедов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади, унинг штабида фаолият юритган барча мураббийлар ўз ишини давом эттиради. Жамоага физиотерапевт ва таҳлилчи мураббий ҳам таклиф этилади.
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг таъкидлашича, шартнома жаҳон чемпионати охирига қадар имзоланди.
“Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз аниқ, бироқ Осиё кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз. Шартнома жаҳон чемпионати охирига қадар имзоланди. Ўйлаймизки, мундиалда муносиб қатнашамиз”, - деди Эрматов.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда
бўлиб ўтади.