Ўзбекистон 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

© ArmsportФутзал
Футзал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
ФИФА кенгашида 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Кун тартибидан ФИФА миқёсидаги бир қатор мусобақалар, хусусан, футзал ва футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларига мезбон мамлакатларни белгилаш масалалари ўрин олди.

“Эътиборли жиҳати, 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимиз ФИФА тасарруфидаги жаҳон чемпионатига биринчи бор мезбонлик қилади”, - дейилган ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Кувайтда ўтган футзал бўйича Осиё кубогида Ўзбекистон миллий жамоаси 3-ўринни эгаллаган эди. Бундан ташқари, эшитишда нуқсони бор спортчилар ўртасида ўтказилган футзал бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар бронза медалини қўлга киритишган эди.
Янгиликлар лентаси
0