https://sputniknews.uz/20230920/imei-kodl-klonlash-noqonuniy-mayning-javobgarlik-39128292.html
IMEI-кодларини клонлаш ва ноқонуний майнинг учун жавобгарлик белгиланади
IMEI-кодларини клонлаш ва ноқонуний майнинг учун жавобгарлик белгиланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзгартиришларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мобил қурилманинг халқаро ягона идентификация кодини (IMEI) ёки абонент қурилмасининг идентификация модулини ноқонуний равишда ўзгартирганлик ёки нусхалаганлик, шунингдек, криптоактивлар айланмаси ва ноқонуний майнинг соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик киритилади.
2023-09-20T11:51+0500
2023-09-20T11:51+0500
2023-09-20T11:51+0500
жамият
ўзбекистон
олий мажлис қонунчилик палатаси
майнинг
жавобгарлик
имей код
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/09/21720354_0:181:2997:1867_1920x0_80_0_0_997e8489c846ad016824269a7df5394a.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.Ўзгартиришларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мобил қурилманинг халқаро ягона идентификация кодини (IMEI) ёки абонент қурилмасининг идентификация модулини ноқонуний равишда ўзгартирганлик ёки нусхалаганлик, шунингдек, криптоактивлар айланмаси ва ноқонуний майнинг соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик киритилади.Қонун лойиҳасининг биринчи ўқиши 5 сентябрь куни бўлиб ўтган, ўшанда лойиҳани депутатлар концептуал жиҳатдан қабул қилган эди. Кейин депутатлар, экспертлар ва ҳуқуқшуносларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги мобил телефонлар махсус IMEI коди бўйича рўйхатга олиниши тартиби 2019 йил 1 апрелдан жорий этилган. Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ИИББ Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний клонлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.
https://sputniknews.uz/20210114/IMEI-kod-aslida-nima-uchun-kerak--15790152.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/09/21720354_133:0:2864:2048_1920x0_80_0_0_0d314962f0b3c82436ad01a1259171c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
imei-кодларини клонлаш ноқонуний майнинг жавобгарлик қонун ўзбекистон
imei-кодларини клонлаш ноқонуний майнинг жавобгарлик қонун ўзбекистон
IMEI-кодларини клонлаш ва ноқонуний майнинг учун жавобгарлик белгиланади
Депутатлар IMEI-кодларини клонлаш ва ноқонуний майнинг учун жавобгарлик тўғрисидаги ўзгартиришларни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати
хабар берди.
Ўзгартиришларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мобил қурилманинг халқаро ягона идентификация кодини (IMEI) ёки абонент қурилмасининг идентификация модулини ноқонуний равишда ўзгартирганлик ёки нусхалаганлик, шунингдек, криптоактивлар айланмаси ва ноқонуний майнинг соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик киритилади.
Қонун лойиҳасининг биринчи ўқиши 5 сентябрь куни бўлиб ўтган, ўшанда лойиҳани депутатлар концептуал жиҳатдан қабул қилган эди. Кейин депутатлар, экспертлар ва ҳуқуқшуносларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги мобил телефонлар махсус IMEI коди бўйича рўйхатга олиниши тартиби 2019 йил 1 апрелдан жорий этилган. Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ИИББ Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний клонлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилаётганини
маълум қилган эди.