https://sputniknews.uz/20230207/imei-kodlarini-noqonuniy-klonlash-uchun-javobgarlik-joriy-etish-rejalashtirilmoqda-32082007.html
IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда
IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
IMEI код – бу 15 рақамдан иборат бўлган серия номери бўлиб, у уяли телефоннинг ҳар бир сим-карта солинадиган слоти учун алоҳида бўлади. IMEI код ишлаб чиқарувчи томонидан берилади.
2023-02-07T18:31+0500
2023-02-07T18:31+0500
2023-02-07T18:31+0500
жамият
имей код
жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32082322_0:77:3133:1839_1920x0_80_0_0_bf4df2de1cc4fea81af8da6a21142f25.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистонда IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.Таъкидланишича, IMEI кодни рўйхатга олиш бошлангач, жиноятчилар клонланган IMEI-кодларини яратишмоқда. Бундай IMEI-кодларини эса автоматик аниқлаш ва блокировка қилишнинг техник тартиби жорий этилмаган.Клонлаш қуйидагича амалга оширилади: махсус дастурий таъминот воситасидан фойдаланган ҳолда IMEI-коди битта мобил қурилмадан бир ёки бир нечта мобил қурилмаларга узатилади ва натижада тармоқда бир хил IMEI коди бўлган бир нечта мобил қурилмалар пайдо бўлади.Мобил қурилманинг IMEI-кодларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик йўқ.Қайд этилишича, бу каби казусли ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотлар тегишли нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.IMEI код – бу 15 рақамдан иборат бўлган серия номери бўлиб, у уяли телефоннинг ҳар бир сим-карта солинадиган слоти учун алоҳида бўлади. IMEI код ишлаб чиқарувчи томонидан берилади.
https://sputniknews.uz/20210114/IMEI-kod-aslida-nima-uchun-kerak--15790152.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/07/32082322_80:0:2555:1856_1920x0_80_0_0_c3758c12b0da42a6ddc3c7db67b6c097.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
imei код ўзбекистон
IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда
Таъкидланишича, IMEI-кодни рўйхатга олиш бошлангач, жиноятчилар клонланган IMEI-кодларини яратишмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ўзбекистонда IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
маълум қилди. Таъкидланишича, IMEI кодни рўйхатга олиш бошлангач, жиноятчилар клонланган IMEI-кодларини яратишмоқда. Бундай IMEI-кодларини эса автоматик аниқлаш ва блокировка қилишнинг техник тартиби жорий этилмаган.
Клонлаш қуйидагича амалга оширилади: махсус дастурий таъминот воситасидан фойдаланган ҳолда IMEI-коди битта мобил қурилмадан бир ёки бир нечта мобил қурилмаларга узатилади ва натижада тармоқда бир хил IMEI коди бўлган бир нечта мобил қурилмалар пайдо бўлади.
“Бу ўз навбатида ўғирланган уяли телефонларни излаб топишни қийинлаштириб, ноқонуний олиб кирилган мобил қурилмаларни республика ҳудудида рўйхатдан ўтказиш имконини беради”, - дейилади хабарда.
Мобил қурилманинг IMEI-кодларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик йўқ.
Қайд этилишича, бу каби казусли ҳолатни бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотлар тегишли нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
IMEI код – бу 15 рақамдан иборат бўлган серия номери бўлиб, у уяли телефоннинг ҳар бир сим-карта солинадиган слоти учун алоҳида бўлади. IMEI код ишлаб чиқарувчи томонидан берилади.