https://sputniknews.uz/20230919/qishloq-xojaligi-vazirligi-uzum-narxi-munosabat-39076116.html
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги узум нархининг ошишига оид хабарларга муносабат билдирди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги узум нархининг ошишига оид хабарларга муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Қиммат нархлар ҳақидаги хабар асоссиз бўлиб, гибридланган ёхуд нави ўзгартирилган йирик узумларнинг нархи оддий маҳаллий навлардан нархи юқори.
2023-09-19T07:00+0500
2023-09-19T07:00+0500
2023-09-19T07:00+0500
жамият
ўзбекистон
узум
нарх-наво
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37819305_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_4eb3a3d85a4da5dba6ff0077cbd79908.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда узум нархининг ошиб кетганлиги билан боғлиқ турли хабарларга муносабат билдирди.Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда баъзи маълумотлар охиригача ўрганиб чиқилмасдан, бир ёқлама ёндошув асосида кенг оммага тақдим этиш ҳолатлари учрамоқда. Қишлоқ хўжалиги масъуллари Тошкент шаҳри бозорларидаги узум нархларини ўрганиб чиқди.Маҳаллий “Кишмиш” навли қора узум нархи 15-25 минг сўм атрофида, Ҳусайни узумлари эса 20-40 минг сўмгача борлиги кузатилди.Мисол учун, “Аватар” навли узумнинг 1 килоси 35 минг сўмдан 70-80 минг сўмгача, “Мерседес” навли узумнинг килодаги нархи 30 минг сўмдан 70 минг сўмгача эканлиги аниқланди.Қора кишмиш ва ҳусайни узумининг нархи эса харидорлар учун мақбул нархда сотилмоқда.Ижтимоий тармоқларда тарқалганидек, барча узум навлари ҳам қиммат эмас. Истеъмол учун яроқли, таъми ширин маҳаллий “Кишмиш”, “Кетмон сопи”, “Келин бармоқ” навли узумларимизнинг нархи эса 15 мингдан 40 минг сўмгача сотилмоқда. “Тойфи” навли кузда пишиб етиладиган узумнинг нархи 10-15 минг сўм атрофида сотилмоқда.Маълумот учун, республика бўйича 182,1 минг гектар (107 минг ҳосилли) токзорлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 2 миллион тонна узум етиштириш режалаштирилган. 2021-2023 йилларда 88,3 минг гектар, шундан 2023 йилда 14,4 минг гектар узумзорлар барпо этилди. Йил якунигача яна 28 минг гектар барпо этиш кўзда тутилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37819305_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_0600360365b31754150fc1f8fa1f2340.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қишлоқ хўжалиги вазирлиги узумларнинг нархи маҳаллий навлар ўзбекистон тошкент
қишлоқ хўжалиги вазирлиги узумларнинг нархи маҳаллий навлар ўзбекистон тошкент
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги узум нархининг ошишига оид хабарларга муносабат билдирди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Қиммат нархлар ҳақидаги хабар асоссиз бўлиб, гибридланган ёхуд нави ўзгартирилган йирик узумларнинг нархи оддий маҳаллий навлардан нархи юқори.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда узум нархининг ошиб кетганлиги билан боғлиқ турли хабарларга
муносабат билдирди. Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда баъзи маълумотлар охиригача ўрганиб чиқилмасдан, бир ёқлама ёндошув асосида кенг оммага тақдим этиш ҳолатлари учрамоқда. Қишлоқ хўжалиги масъуллари Тошкент шаҳри бозорларидаги узум нархларини ўрганиб чиқди.
Маҳаллий “Кишмиш” навли қора узум нархи 15-25 минг сўм атрофида, Ҳусайни узумлари эса 20-40 минг сўмгача борлиги кузатилди.
"Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўта қиммат нархлар ҳақидаги хабар асоссиз бўлиб, гибридланган ёхуд нави ўзгартирилган йирик узумларнинг нархи оддий маҳаллий навлардан нархи юқори", - дейилади хабарда.
Мисол учун, “Аватар” навли узумнинг 1 килоси 35 минг сўмдан 70-80 минг сўмгача, “Мерседес” навли узумнинг килодаги нархи 30 минг сўмдан 70 минг сўмгача эканлиги аниқланди.
Қора кишмиш ва ҳусайни узумининг нархи эса харидорлар учун мақбул нархда сотилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалганидек, барча узум навлари ҳам қиммат эмас. Истеъмол учун яроқли, таъми ширин маҳаллий “Кишмиш”, “Кетмон сопи”, “Келин бармоқ” навли узумларимизнинг нархи эса 15 мингдан 40 минг сўмгача сотилмоқда. “Тойфи” навли кузда пишиб етиладиган узумнинг нархи 10-15 минг сўм атрофида сотилмоқда.
"Нашрлар томонидан келтирилган 200 минг сўм турадиган узумга келсак, гибрид етиштирилган ва доимий истеъмолга тақдим этилган нав ҳақида сўз кетмаяпти. Кунлик истеъмол ва бошқа мақсадлар учун харид орасидаги аниқликни тўғри қўйишни сўраймиз", - дея хулоса қилинган хабарда.
Маълумот учун, республика бўйича 182,1 минг гектар (107 минг ҳосилли) токзорлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 2 миллион тонна узум етиштириш режалаштирилган. 2021-2023 йилларда 88,3 минг гектар, шундан 2023 йилда 14,4 минг гектар узумзорлар барпо этилди. Йил якунигача яна 28 минг гектар барпо этиш
кўзда тутилган.