https://sputniknews.uz/20230919/ozbekistonda-bukmekerlik-xizmatlarini-targib-qiluvchi-27-ta-sayt-bloklandi-39099225.html
Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланди
Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланди
Sputnik Ўзбекистон
2019 йил декабрь ойида Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик шохобчаларини очишга рухсат беришни назарда тутувчи фармонни имзолаган эди. Бироқ 2022 йил апрель ойи охирида президент букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш имконини берувчи илгари тасдиқланган кўрсатмаларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
2023-09-19T15:33+0500
2023-09-19T15:33+0500
2023-09-19T15:36+0500
жамият
ўзбекистон
букмекерлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1d/24273021_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_c49583153294694b327534c829ebe191.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонда пул тикиш хизматларини таклиф қилувчи 27 та сайтга кириш чекланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерларнинг пул тикиш ва пул тикиш хизматлари рекламаси юзасидан ички ишлар органларига 11 та хат юборилган.Қўмита реклама берувчи (тайёрловчи, тарқатувчи, буюртмачи)ларни қонун талабларига риоя этишларини сўраб, турли соҳа ва йўналишда 400 дан ортиқ огоҳлантириш хатини берган.Оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган рекламанинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича жами 24 мингдан ортиқ тадқиқот ўтказилди.Шундан 8 мингдан ортиқ ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлардаги 4,5 мингдан ортиқ реклама ўрганилган. Шундан Facebook'да* 144 та, Instagram'да* 344 та, Тelegram'да 4 108 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.Шунингдек, озиқ-овқат қўшимчалари, малҳамлар, бальзамлар, дамламалар, шифобахш ва минерал сувлар рекламаси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушган 150 та мурожаат ўрганиб чиқилган. 103 та ҳолатда қонунбузарликлар аниқланиб, бартараф этилган.Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрь ойида Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик шохобчаларини очишга рухсат беришни назарда тутувчи фармонни имзолаган эди. Бироқ 2022 йил апрель ойи охирида президент букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш имконини берувчи илгари тасдиқланган кўрсатмаларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.* Meta (Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари) фаолияти Россияда экстремистик сифатида тан олиниб тақиқланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1d/24273021_167:0:1500:1000_1920x0_80_0_0_10bcf976e4b42e813ca7f4d617ead0b2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда букмекерлик хизматлари тақиқ
ўзбекистонда букмекерлик хизматлари тақиқ
Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланди
15:33 19.09.2023 (янгиланди: 15:36 19.09.2023) ИИОга эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар томонидан тотализаторлар хизматларини реклама қилиш ҳолатлари бўйича 11 та хат киритилган.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонда пул тикиш хизматларини таклиф қилувчи 27 та сайтга кириш чекланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов АОКАда бўлиб ўтган брифингда
маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерларнинг пул тикиш ва пул тикиш хизматлари рекламаси юзасидан ички ишлар органларига 11 та хат юборилган.
Қўмита реклама берувчи (тайёрловчи, тарқатувчи, буюртмачи)ларни қонун талабларига риоя этишларини сўраб, турли соҳа ва йўналишда 400 дан ортиқ огоҳлантириш хатини берган.
Оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган рекламанинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича жами 24 мингдан ортиқ тадқиқот ўтказилди.
Шундан 8 мингдан ортиқ ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлардаги 4,5 мингдан ортиқ реклама ўрганилган. Шундан Facebook'да* 144 та, Instagram'да* 344 та, Тelegram'да 4 108 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, озиқ-овқат қўшимчалари, малҳамлар, бальзамлар, дамламалар, шифобахш ва минерал сувлар рекламаси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушган 150 та мурожаат ўрганиб чиқилган. 103 та ҳолатда қонунбузарликлар аниқланиб, бартараф этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрь ойида Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик шохобчаларини очишга рухсат беришни назарда тутувчи фармонни
имзолаган эди. Бироқ 2022 йил апрель ойи охирида президент букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш имконини берувчи илгари тасдиқланган кўрсатмаларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни
имзолади.* Meta (Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари) фаолияти Россияда экстремистик сифатида тан олиниб тақиқланган.