Ўзбекистонда букмекерлик фаолияти тақиқланди

© SputnikСтавки на спорт, архивное фото
Ставки на спорт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда илк букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи дастлабки ташкилотлар 2000 йиллар бошида пайдо бўлган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш имконини берувчи илгари тасдиқланган кўрсатмаларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Янги ҳужжатга кўра, тегишли идораларга “2022 йил 1 апрелга қадар букмекерлик фаолиятини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш тўғрисида”ги кўрсатма ўз кучини йўқотган деб топилди.
Аввалига расмийлар букмекерлик конторлардан тушган маблағлар давлат бюджетига (10 фоиз), болалар футболини (45 фоиз) ва бошқа спорт турларини (45 фоиз) ривожлантиришга йўналтирилишини режалаштирган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда илк букмекерлик идоралари 2000 йиллар бошида пайдо бўлган бўлса, уларнинг гуллаган даври 2006 йилда Германияда жаҳон чемпионати бўлиб ўтган пайтга тўғри келди.
Кейин бу бизнес тақиқланди, лекин ноқонуний пул тикиш схемалари фаолиятини тўхтатмади. Геймерлар орасида онлайн лотерея тизимлари ҳам жуда машҳур эди.
Норасмий ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда ноқонуний спортга пул тикиш ҳажми йилига 350 миллион долларга баҳоланган.
Яқинда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ўзбекистонда фаолияти ноқонунийлигича қолаётган 10 дан ортиқ букмекерлик конторликларининг веб-сайтларига киришни таъқиқлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0