https://sputniknews.uz/20230919/konstantinovka-bozor-ukraina-raketasi-39089134.html
Константиновкадаги бозорга Украина ракетаси келиб тушган – NYT
Константиновкадаги бозорга Украина ракетаси келиб тушган – NYT
Sputnik Ўзбекистон
Донецк халқ республикасининг Украина Қуролли кучлари (УҚК) назорати остидаги Константиновка шаҳри бозорига “Бук” зенит-ракета комплекси учирган Украина ракетаси келиб тушган. Бу ҳақда “New York Times” газетаси ўзи ўтказган суриштирув натижаларига таянган ҳолда ёзмоқда. Сентябрь бошида Константиновкадаги гавжум бозорга ракета келиб тушиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди ва 32 киши жабрланди.
2023-09-19T12:41+0500
2023-09-19T12:41+0500
2023-09-19T13:26+0500
дунёда
украина
россия
донецк халқ республикаси (дхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/13/39090987_0:1:3072:1729_1920x0_80_0_0_c1c142115792c9e8e2dbd601d4c0e47e.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Донецк халқ республикасининг Украина Қуролли кучлари (УҚК) назорати остидаги Константиновка шаҳри бозорига “Бук” зенит-ракета комплекси учирган Украина ракетаси келиб тушган. Бу ҳақда “New York Times” газетаси ўзи ўтказган суриштирув натижаларига таянган ҳолда ёзмоқда.Сентябрь бошида Константиновкадаги гавжум бозорга ракета келиб тушиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди ва 32 киши жабрланди.Нашрнинг таъкидлашича, “The New York Times” тўплаган ва таҳлил қилган маълумотлар, жумладан, ракета парчалари, сунъий йўлдош суратлари, гувоҳлар кўрсатмалари ва ижтимоий тармоқлардаги постлар ҳалокатли зарба “Бук” ракета комплексидан учирилган, йўналишидан адашган Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси зарбаси натижасида рўй берган деб тахмин қилишга ишончли асос беради.Газетанинг ёзишича, Украина ҳукумати аввалига журналистларнинг зарба берилган жойга боришига ва ракета парчаларини текширишига рухсат бермаган. Аммо журналистлар ҳодиса жойига боришга, гувоҳларни сўроқ қилишга ва қўлланган қурол парчаларини тўплашга муваффақ бўлишган.Хусусан, нашр кузатув камералари ёзувларидан ракета Константиновкага Россия позицияси томонидан эмас, балки Украина назорати остидаги ҳудуддан учиб келганини аниқлашга муваффақ бўлган. Газета журналистлари зарба вақт бўйича УҚК позицияларидан амалга оширилган иккита ракета учирилишига мувофиқ келишини аниқлашган. Биноларнинг олди томонидаги ёриқлар ўлчами эса “Бук” зарба берадиган қурол элементлари ўлчамига мос келади.Украина Константиновкага ракета билан зарба берганликда Россияни айблаганди, бироқ бир қатор Ғарб экспертлари Киев эълон қилган видеода ракета Украина қўшинлари назорати остидаги ҳудуддан учиб келаётгани акс этганига эътибор қаратишди. Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ракета Украина позициясидан учиб келганига оид маълумотлар мавжудлигига қарамай, суриштирув ўтказмаслигини маълум қилди.Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ташкилот Хавфсизлик Кенгашининг Украинага бағишланган мажлисида нутқ сўзлаётиб, бу ҳодисани Киевнинг яна бир мудҳиш жинояти деб атади. У ҳатто Украина президенти Владимир Зеленский жойлаган видеодаги кадрларда ракета фақат украин позицияси бўлган шимоли-ғарбдан учиб келаётгани кўриниб турганинига эътибор қаратди. Небензянинг сўзларига кўра, бу провокация янги ҳарбий ва молиявий ёрдам олиш учун АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Украинага ташрифига тўғрилаб уюштирилган.Ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский Россия БМТда Ғарбга бу провокацияни унутишига йўл бермаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ноқулай тафсилотлар юзага чиқиши биланоқ Украина ҳукумати ва унинг ғарблик ҳамкорлари бу мавзуни четлаб ўта бошлашди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/13/39090987_585:34:2762:1667_1920x0_80_0_0_c0dccdd5dfc40509cab16583e0ccfb21.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
константиновка бозор украина ракета россия дхр
константиновка бозор украина ракета россия дхр
Константиновкадаги бозорга Украина ракетаси келиб тушган – NYT
12:41 19.09.2023 (янгиланди: 13:26 19.09.2023) Сентябрь бошида Константиновкадаги гавжум бозорга ракета келиб тушиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди ва 32 киши жабрланди. Унда Украина Россияни айблаганди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Донецк халқ республикасининг Украина Қуролли кучлари (УҚК) назорати остидаги Константиновка шаҳри бозорига “Бук” зенит-ракета комплекси учирган Украина ракетаси келиб тушган. Бу ҳақда “
New York Times” газетаси ўзи ўтказган суриштирув натижаларига таянган ҳолда ёзмоқда.
Сентябрь бошида Константиновкадаги гавжум бозорга ракета келиб тушиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди ва 32 киши жабрланди.
Нашрнинг таъкидлашича, “The New York Times” тўплаган ва таҳлил қилган маълумотлар, жумладан, ракета парчалари, сунъий йўлдош суратлари, гувоҳлар кўрсатмалари ва ижтимоий тармоқлардаги постлар ҳалокатли зарба “Бук” ракета комплексидан учирилган, йўналишидан адашган Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси зарбаси натижасида рўй берган деб тахмин қилишга ишончли асос беради.
Газетанинг ёзишича, Украина ҳукумати аввалига журналистларнинг зарба берилган жойга боришига ва ракета парчаларини текширишига рухсат бермаган. Аммо журналистлар ҳодиса жойига боришга, гувоҳларни сўроқ қилишга ва қўлланган қурол парчаларини тўплашга муваффақ бўлишган.
Хусусан, нашр кузатув камералари ёзувларидан ракета Константиновкага Россия позицияси томонидан эмас, балки Украина назорати остидаги ҳудуддан учиб келганини аниқлашга муваффақ бўлган. Газета журналистлари зарба вақт бўйича УҚК позицияларидан амалга оширилган иккита ракета учирилишига мувофиқ келишини аниқлашган. Биноларнинг олди томонидаги ёриқлар ўлчами эса “Бук” зарба берадиган қурол элементлари ўлчамига мос келади.
Украина Константиновкага ракета билан зарба берганликда Россияни айблаганди, бироқ бир қатор Ғарб экспертлари Киев эълон қилган видеода ракета Украина қўшинлари назорати остидаги ҳудуддан учиб келаётгани акс этганига эътибор қаратишди. Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ракета Украина позициясидан учиб келганига оид маълумотлар мавжудлигига қарамай, суриштирув ўтказмаслигини маълум қилди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ташкилот Хавфсизлик Кенгашининг Украинага бағишланган мажлисида нутқ сўзлаётиб, бу ҳодисани Киевнинг яна бир мудҳиш жинояти деб атади. У ҳатто Украина президенти Владимир Зеленский жойлаган видеодаги кадрларда ракета фақат украин позицияси бўлган шимоли-ғарбдан учиб келаётгани кўриниб турганинига эътибор қаратди. Небензянинг сўзларига кўра, бу провокация янги ҳарбий ва молиявий ёрдам олиш учун АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Украинага ташрифига тўғрилаб уюштирилган.
Ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский Россия БМТда Ғарбга бу провокацияни унутишига йўл бермаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ноқулай тафсилотлар юзага чиқиши биланоқ Украина ҳукумати ва унинг ғарблик ҳамкорлари бу мавзуни четлаб ўта бошлашди.